энг долзарб

“Қарши нефть базаси”нинг хато-камчиликларга йўл қўйган 6 нафар мансабдор ишдан кетди

Улар жами дебитор қарздорликларни 21 миллиард 213 миллион сўмга ортишига йўл қўйган.

“Қарши нефть базаси”нинг хато-камчиликларга йўл қўйган 6 нафар мансабдор ишдан кетди

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати Zamon.uz'га хабар қилишича, “Қарши нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида навбатдаги профилактик назорат тадбирлари ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, нефть маҳсулотларининг сақланиши, истеъмолчиларга етказиб берилиши, дебиторлик, кредитор қарздорликлар билан боғлиқ кўплаб ноўрин харажатлар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка риоя қилинмаслик ҳолатлари аниқланди.

 

Жумладан:

 

• "Қарши нефть базаси"да (филиалларсиз) 9 миллиард 257,4 миллион сўмга ошган;

 

•  Косон филиалида 10 миллиард  553,1 миллион сўмга ошган;

 

•  Ғузор филиалида 1 миллиард 386,5 миллион сўмга ошган.

 

Шунингдек, жами 9 та ФЁТШда 1 миллиард  286 миллион сўмлик 130 135 литр нефть маҳсулотлари истемолчиларга тўловсиз, рухсатномалар, ҳисоб-маълумотномалар расмийлаштирмасдан етказиб берилган ва камомад ҳолатига ҳам йўл қўйилган. Ўрганиш даврида истемолчилардан пул маблағлари туширилиб жами 895,7 миллион сўмлик нефть маҳсулотлари қиймати қоплангани маълум бўлди.

 

Ҳудди шундай, Яккабоғ филиалига қарашли 3 та ФЁТШда жами 1 миллиард 162 миллион сўмлик 130 254 литр нефть маҳсулотлари истемолчиларга тўловсиз рухсатномалар, ҳисоб-маълумотномалар расмийлаштирмасдан етказиб берилган ва камомад ҳолатига йўл қўйилган. Истемолчилардан пул маблағлари туширилиб, камомад тўлиқ қопланди.

 

Нефть базанинг Косон филиали маҳсулотлар омборида ўтказилган  хатловда жами 80,5 миллион сўмлик 11,0 тонна Аи-80 автобензиндан камомад аниқланиб, жавобгар шахс томонидан қопланиши таъминланди. Ушбу филиалнинг ФЁТШлардаги мавжуд товар моддий бойликлари хатловдан ўтказилганда, жами 16 та ФЁТШда 15,4 миллион сўмлик товар моддий бойликлар яроқсиз ҳолатга келтирилганлиги аниқланган.

 

Шунингдек, 2015-2017 йилларда ходимларнинг харид қилинган намунали уй-жойлардан бўлган 10,7 миллион сўм қарздорлигини вақтида ундириш чоралари кўрилмаган. 

 

Ўрганишлар натижасига кўра, “Қарши нефть базаси” МЧЖнинг хато-камчиликларга йўл қўйган жами 28 нафар масъул мансабдор шахсга нисбатан қатъий интизомий чоралар кўрилди. Шундан 6 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди. 22 нафарига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

 

"Қарши нефт базаси"да аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ҳужжатлар тўпланиб, ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арнасой тумани ҳокимлиги мансабдорлари 7 миллиард сўмни ўзлаштиришда гумонланаётгани, Самарқанддаги айрим театр мансабдорларига жиноий иш қўзғатилгани, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қарийб 10 миллиардлик маблағ талон–тарож қилингани ҳамда Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси мансабдорлари 1,5 миллиард сўмни ўзлаштириб юборгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

“Қарши нефть базаси”нинг хато-камчиликларга йўл қўйган 6 нафар мансабдор ишдан кетди | Zamon.uz