Жамият

Самарқанддаги айрим театр мансабдорларига жиноий иш қўзғатилди

Жорий йилнинг май-июнь ойларида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Самарқанд шаҳар маданият бўлими, Каттақўрғон шаҳар драма театри ҳамда Самарқанд вилояти қўғирчоқ театрида давлат харидлари, давлат мулкини бошқариш ва ундан фойдаланишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ўрганишларўтказилган эди.

Самарқанддаги айрим театр мансабдорларига жиноий иш қўзғатилди

 

Тадбирлар давомида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Самарқанд вилояти қўғирчоқ театрида ўтказилган ўрганишда кўп йиллик меҳнат учун устама тўловлари тўланиши мумкин бўлмасада, 2019-2020 йилларда жами 59 430,4 минг сўмлик қўшимча тўловлар нотўғри тўлаб берилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 8 июль куни прокуратура идоралари томонидан вилоят қўғирчоқ театри мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, мазкур ҳужжатларнинг Самарқанд шаҳар маданият бўлимига нисбатан бўлган қисми 2021 йил 9 июлда Самарқанд шаҳар прокуратураси иш юритувидаги шаҳар маданият бўлими ходимларига нисбатан бўлган жиноят ишига қўшилган.

Бундан ташқари, Каттақўрғон шаҳар драма театрида ўтказилган ўрганишларда қайд этилган қонун ҳужжатларига риоя қилинмаганлиги натижасида, 2019-2020 йилларда 216 566,5 минг сўмлик иш ҳақи ва устама тўловлар нотўғри тўланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар драма театри мансабдор шахсларига нисбатан 2021 йил 13 июль куни Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"