Cаломатлик

Австрия Ўзбекистонга 150 минг доза коронавирусга қарши вакцина юборди

Вакциналар махсус совутгичли контейнерга жойлаштирилган бўлиб, 2-7 даражали ҳарорат билан таъминланган.

Австрия Ўзбекистонга 150 минг доза коронавирусга қарши вакцина юборди

 

Хабарингиз бор, аввалроқ Озарбайжондан "COVAX" дастури доирасида Тошкентга 50 минг дозадаги "AstraZeneca" вакцинаси етказиб берилганди.

 

Австриядан Ўзбекистонга COVID-19'га қарши курашни қўллаб-қувватлаш доирасида “AstraZeneca” 150 минг доза вакцина жўнатилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги маълум қилди.

 

Маълумот учун: гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга Австрия Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаэль Линхартнинг 7-8 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида амалга оширилган. 

 

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Венадаги EХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий миссияси маълумотига кўра, вакциналар Австрия ҳукумати томонидан беғараз ёрдам ва мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида юборилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни "AstraZeneca" вакцинасининг илк 660 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинган эди.

 

Аввалроқ Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келингани, Ўзбекистонга “COVAX” платформаси орқали 912 минг доза “Sinovac”, Германиядан яна 356 минг доза коронавирусга қарши вакцина, ўзбек–хитой вакцинасининг 2,5 миллион дозаси келтирилгани ҳамда Ўзбекистонга Хитойдан яна 1 миллион доза вакцина олиб келингани ҳақида хабар берилганди.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Австрия Ўзбекистонга 150 минг доза коронавирусга қарши вакцина юборди | Zamon.uz