Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Кунио Микурияни қабул қилди

Президент Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Кунио Микурияни қабул қилди

 

 

 Президент Шавкат Мирзиёев 26 ноябрь куни юртимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

 

Мамлакатимиз ва ушбу нуфузли халқаро тузилма ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон Жаҳон божхона ташкилотига 1992 йилдан аъзо. Кейинги йилларда мазкур ташкилот билан ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди.

 

2019 йилда ҳамкорликнинг “йўл харитаси” қабул қилинди. Юртимиз Киото ва Истанбул конвенцияларига қўшилди ҳамда Савдога кўмаклашиш глобал дастурида иштирок этиш тўғрисидаги битимни имзолади. Унинг доирасида 12 та тадбир ўтказилган.

 

Ташкилот кўмаги билан 2020 йил январь ойида “Ягона дарча” автоматлаштирилган тизими, Божхона назоратини мувофиқлаштириш бўйича ситуацион марказ ишга туширилди. Яқинда мамлакатимиз Божхона лабораторияси Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий лабораторияси мақомини олди.

 

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институти ушбу халқаро тузилманинг Тадқиқотлар дастурида аккредитациядан ўтди.

 

Божхона ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашилмоқда. Кейинги бир неча йилда юртимизнинг 200 нафардан зиёд божхоначиси ташкилотнинг қисқа муддатли ўқув курсларида иштирок этди.

 

Бундан ташқари, минтақавий ҳамкорлик ривожланиб бормоқда. Кеча Тошкент шаҳрида ўтган минтақа мамлакатлари божхона хизматлари вакилларининг учрашуви ҳам самарали бўлди.

 

 

Бош котиб Кунио Микурия билан учрашувда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Рақамлаштириш, илғор халқаро стандартларни жорий этиш, интеллектуал тизимлардан фойдаланган ҳолда божхона постларини модернизация қилиш, коррупция, контрабанда ва божхона соҳасидаги қоидабузарликларга қарши курашиш борасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, мутахассислар тайёрлаш ва бошқа йўналишларда қўшма тадбир ва лойиҳаларни амалга ошириш муҳим экани қайд этилди.

 

Мамлакатимиз тез фурсатда Жаҳон савдо ташкилотига кириши билан боғлиқ масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилиш зарур экани таъкидланди.

 

 

Ўзбекистон ва Жаҳон божхона ташкилоти ўртасидаги амалий шерикликни кенгайтириш бўйича янги “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирадаги музокаралари, Покистон Бош вазири Имрон Хон билан учрашгани, Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини қабул қилгани ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Кунио Микурияни қабул қилди | Zamon.uz