Саломатлик учун хавф туғдирадиган мевалар рўйхати маълум қилинди
Жумладан, шафтоли ошқозонда кислота ишлаб чиқаришнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.

Шифокорларнинг таъкидлашича, маълум бир ҳасталикка чалинган, яъни , асосан, ошқозон-ичак аъзоларида муаммоси бор беморлар қуйидаги мевалар истеъмолида жиддий чеклов қилиши шарт.
Цитрус
Aпелсин, мандарин, лимон, грейфурт ҳамда бошқа цитрус мевалари гастрит ва ошқозон яраси бўлганлар учун асосий душмандир. Уларда жуда кўп миқдорда кислота мавжуд бўлиб, бу ошқозон шиллиқ қаватига салбий қилади. Ҳатто кичик бўлак ҳам ошқозон оғриғини келтириб чиқаради.
Анор
Бу бошқа нордон меваларга ҳам тегишли, шунинг учун уни рациондан чиқариб ташлаш керак бўлади. Рухсат этилган максимал миқдор-касалликнинг ремиссия даврида бир оз шарбат ичиш.
Қовун
У организм томонидан узоқ вақт сўрилади, шунинг учун тавсия этилмайди. Aкс ҳолда, ферментация ҳазм бўлмаган овқатдан бошланади ва у билан бирга - ошқозон ачишиши, ноқулайлик ва шиллиқ қаватга зарар етиши кузатилади.
Киви
Киви кислоталиликни ошириши, кучли ферментацияни келтириб чиқариши ва ичак ўтказувчанлигини бузиши мумкин.
Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади







