Сиёсат

"Қурилиш соҳасига сарфланган ҳар бир сўм эгасигача тўлиқ етиб бориши зарур" — Шавкат Мирзиёев

Йиғилишда келгуси йилдан қурилишларда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизим яратилиши таъкидланди.

"Қурилиш соҳасига сарфланган ҳар бир сўм эгасигача тўлиқ етиб бориши зарур" — Шавкат Мирзиёев

 

Бош прокурор ўринбосари бошчилигида республика штаби ва вилоят штаблари тузилади.

 

Улар қурилиш нархларини асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатади.

 

Келгуси йилда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилади. Бунга қарийб 13 триллион сўм мақсадли кредит ва 1,3 триллион сўм субсидия ажратилади. "Бу дастлабки ҳисоб-китоблар. Агар талаб бўлса, яна қўшимча ресурс ажратилади", — деди Президент.

 

Бундан ташқари:

 

- ипотека кредитлари ва субсидия олишда, уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар ипотека кредитлари шартларидан чиқариб ташланади;

 

- эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади;

 

- эҳтиёжманд аҳоли томонидан кредитни қайтаришда фоизнинг давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хил - 10 фоиз этиб белгиланади (ҳозирда вилоятларда 10 фоиз, Тошкент шаҳрида 12 фоиздан юқори қисми қоплаб берилмоқда);

 

- субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам берилади;

 

- ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади (бугунги кунда фақат яқин қариндошлар кафил бўла олади).

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлатимиз раҳбари ҳар бир ҳудудда уй-жой қурилиш кластерлари ҳамда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

"Қурилиш соҳасига сарфланган ҳар бир сўм эгасигача тўлиқ етиб бориши зарур" — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz