Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали суҳбатлашди

Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлиги кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали суҳбатлашди

 

 

Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Давлатимиз раҳбари Абу-Даби валиаҳдини, дўст Амирликлар раҳбарияти ва халқини ушбу мамлакат ташкил топганининг 50 йиллиги билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, бардавом тараққиёт ва равнақ тилади.

 

БААнинг давлат қурилиши ва иқтисодий ривожланишда юксак муваффақиятларга эришгани, улар кенг халқаро эътирофга сазовор бўлгани ва Дубай шаҳрида ўтаётган EXPO бутунжаҳон кўргазмасида яна бир бор намойиш этилгани алоҳида қайд этилди.

 

Муқобил энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани модернизация қилиш, бошқарув кадрларини тайёрлаш ва бошқа устувор соҳаларда самарали ҳамкорлик қилинаётгани ҳамда Амирликларнинг етакчи ташкилотлари, компания ва молиявий институтлари иштирокидаги қўшма лойиҳалар муваффақиятли илгари сурилаётгани мамнуният билан таъкидланди.

 

Узоқ муддатли шерикликнинг янги илғор йўналиш ва дастурларини белгилаб олиш мақсадида фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани қайд этилди.

 

Абу-Даби валиаҳди Амирликларнинг ҳар доимгидек дўстона ва яқин икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасидаги интилиши қатъий эканини тасдиқлади ҳамда Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

 

Телефон орқали мулоқот дўстона, ишонч ва ишчанлик руҳида ўтди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Кунио Микурияни қабул қилгани, Гурбангули Бердимуҳамедов билан тор доирадаги музокаралари, Покистон Бош вазири Имрон Хон билан учрашгани, Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини қабул қилгани ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали суҳбатлашди | Zamon.uz