Cаломатлик

Инсон танасининг "генератори" хуруж қилганда...

Шифокорлар агар бемор юрак хуружидан кейинги биринчи соат ичида керакли ёрдамни олса, омон қолиш эҳтимоли уч баравар юқори бўлиши мумкинлиги билдиришади.

Инсон танасининг "генератори" хуруж қилганда...


Юрак хуружи ва инфаркт аломатларини, шунингдек, биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларини билиш ҳар қай инсон учун муҳимдир. Эҳтимол, касаллик пайтида тўғри йўл тутиш бир инсоннинг  ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.



Юрак хуружи белгилари

 

Шуни эсда тутиш керакки, юрак хуружининг белгилари жуда кенг тарқалган. Аммо кўплаб беморлар, айниқса, аёллар ўзига хос аломатларга эга бўлиб, уларни эътиборсиз қолдирмаслик муҳимдир. Ҳар қандай тўсатдан оғриқлар, айниқса, кўкрак қафаси, қориннинг юқори қисмидаги оғриқ кўпинча гастрит ёки ошқозон яраси касаллиги хуружи билан адаштирилади, бўйин ва ҳатто жағда жойлашган бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш муҳимдир.

 

Юрак хуружининг энг кенг тарқалган белгилари:

 

  • тўсатдан заифлик ёки бош айланиши;

  • дам олишдан кейин ҳам кетмайдиган кучли кўкрак оғриғи;

  • қорин бўшлиғидаги ноқулайлик (ошқозонни безовталик ҳисси эгаллаши мумкин);

  • нафас қисиши;

  • қўрқув;

  • оч, кул ранг, хира тери;

  • тез, заиф ва тартибсиз юрак уриши;

  • ҳушидан кетса.

 

Юрак хуружида биринчи ёрдам

 

Агар ҳушидан кетмаган бўлса:

 

  • Юракка яқин кийимлар бироз енгиллаштирилади. Бемор иложи борича қулай ҳолатга келтирлади, диван ёки стулга ўтириши мумкин. Бош ва елкалар қулай жойлашганига эътибор бериш керак. Тиззалар эса букиб олинади. Шунингдек, бўйин, кўкрак ва бел атрофидаги кийимларни бўшатилади.

  • Зудлик билан тез ёрдам чақирилади, шифокорларни кутиш давомида бемор атрофида одамларнинг тўпланишига йўл қўймаслик зарур. Ҳаяжонни кучайтирмаслик учун одамлар қанча кам бўлса, шунча яхши.

  • Агар бемор юрак учун дори-дармонларни қабул қилса, бериш тавсия этилади. Бемор билан суҳбатлашиш, уни тинчлантириш, шифокор ҳозир келиб ёрдам беришини айтиш жуда муҳим. Юрак хуружининг аломатларидан бири бу кучли қўрқув ва ҳалокат ҳисси, беморни шу туйғу билан қолишига йўл қўймаслик керак.

  • Шифокорни кутиш пайтида беморга 300 мг дозада "Аспирин" таблеткасини бериш мумкин. Бемор дорини ютмасдан, аста-секин чайнаши уни қон оқимига яхшироқ ва тезроқ сингиши учун фойдалидир. "Аспирин" тромбларни парчалашга ёрдам беради ва юрак хуружи пайтида мушакларнинг шикастланишини камайтиради.

  • Беморнинг аҳволини доимий равишда кузатиб бориш, унинг томир уришини, нафас олишига эътибор бериш – буларнинг барчаси бемор ва шифокорга ёрдам беради.

 

Агар бемор беҳуш бўлса:

 

  • Нафас олиш йўллари, кўкрак қафасидаги, бўйин ва белдаги кийимларни бўшатиш лозим.

  • Нафас олишини текшириш ва агар керак бўлса, сунъий нафас беришга тайёр бўлиш керак.

  • Тез ёрдам чақиришни унутмаслик зарур.

  • Бемор атрофида бегона одамлар тўпланмаслигига ҳаракат қилиш, унинг пулси ва нафас олишини назорат қилиш жуда ҳам муҳим.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Инсон танасининг "генератори" хуруж қилганда... | Zamon.uz