Lifestyle

Шимолий Кореялик қизалоқ тақиқланган фильмни томоша қилгани учун 14 йилга қамалди

У Жанубий Корея давлати томонидан суратга олинган фильмни кўргани учун жазоланган.

Шимолий Кореялик қизалоқ тақиқланган фильмни томоша қилгани учун 14 йилга қамалди

 

“The Man from Nowhere” (“Ҳеч қаерлик одам”) фильми ўсмир учун қимматга тушди. У 14 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.

 

Хусусан, Шимолий Корея ўтган йили янги мафкура ва маданият тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ҳатто ушбу  қонунга кўра, Жанубий Корея видеолари ва контентини тарқатиш ўлим билан жазоланиши мумкин. Шунингдек, фильмларни кўриш 15 йиллик қамоқ билан якунланади. 

 

Ўқувчи мазкур фильмнинг атиги 5 дақиқасини кўргани учун жазоланган. Бу билан ҳокимият қонунларни қатъий ижро этиш орқали қўрқув муҳитини яратишга ҳаракат қилмоқда.

 

Қайд этилишича, ўқувчиларнинг  ота-оналари ҳам бу ҳаракатларда айбдор саналиб, жазоланиши мумкин.Шимолий Корея қонунчилигига кўра, “Агар мафкура ва маданият қонунига қарши жиноят ота-оналарнинг фарзандларини тарбиялашдаги масъулиятсизлиги туфайли содир бўлса, ота-оналар 100 000 вондан ( 85 доллар) 200 000 вонгача ( 170 АҚШ доллари) жаримага тортилади” мазмунидаги моддалар билан “бойитилган”.

 

Маълумот учун: Шимолий Кореялик аскар Жанубий Кореяда машҳур бўлган “БТС” рақсини ижро этгани учун ҳибсга олинганди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея янги қанотли ракеталарни синовдан ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Шимолий Кореялик қизалоқ тақиқланган фильмни томоша қилгани учун 14 йилга қамалди | Zamon.uz