Айни дамда Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида 700 нафарга яқин бемор даволанмоқда
Марказ 2000 нафар беморга мўлжалланган.

Тошкент вилоятидаги Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси бугунги кунда 700 нафардан ортиқ бемор даволанмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига шифохонаси директори Дониёр Миразимов хабар қилди.
Шифохонаси директори Дониёр Миразимовнинг берган маълумотига кўра айни дамда шифохонада коронавирусга гумон қилинган, ПЗР тест мусбат натижаси тасдиқланган ва пневмонияга чалинган 700 нафарга яқин бемор даволанмоқда.
Ҳозирда беморларнинг 97 нафари оғир, 455 нафари ўрта оғир, 116 нафари ўта оғир аҳволда. Айни пайтда жонлантириш бўлимида 129 нафар киши даволанмоқда.
Шифохонага кунига ўрта ҳисобда 80 нафарга яқин бемор мурожаат қилиб, шулардан 50 нафарга яқини госпитализация қилиняпти. Қолаверса, бир кунда ўртача 75-85 нафар киши касалликдан тўлиқ соғаймоқда. Натижада жорий йилнинг сентябрь ойи билан солиштирганда беморлар сони 40 фоизга камайди.
Мутахассиснинг маълумотига кўра шифохонада барча шароитлар яратилган. Хусусан, марказда беморларга гемодиализ муолажасини олишлари учун бир вақтнинг ўзида 20 та ўрин-жой ажратилган.
Аввалроқ, Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида йил бошидан буён 377 нафар чақалоқ дунёга келгани ҳамда Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Анвар Ҳусановнинг халққа қилган мурожаат ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







