Cаломатлик

Мизофобия — бактериялардан ҳимояланиш инсон ҳаётини қутқарадими?

Шифокор, психотерапевт ва фобияшунослар бу руҳий ҳасталикни ўрганиш бўйича 16 та клиник тадқиқот ўтказишган.

Мизофобия — бактериялардан ҳимояланиш инсон ҳаётини қутқарадими?

 

Дунёдаги инсон психологияси ва темпраменти турлича. Шунингдек, ҳар биримизнинг чўчийдиган, қўрқувга туширадиган воқелик ва ҳодисотларимиз бор. Аммо тоза об-ҳавода ҳам  кундалик ҳаётда тинимсиз, чанг, ифлос жойларни топиб олиб, уларни йўқ қилишга, тозалашга муккасидан кетиб қоладиганлар тоифасини эшитганмисиз?  Улар мизофобиклардир.

 

Мизофобия нима?

 

Мизофобия белгилари: одам ифлосланишдан қўрқади, таҳликага тушади. Фақат антисептик ёки сув ва совун сизни инфекциядан қутқариши мумкин, деган фикр билан яшайди.

 

Чексиз, яхшилаб қўл ювиш аста-секин одатга айланади.  Тозалик учун мания танага фойда келтирмайди. Тинимсиз қўл ювишлар асосида зарарли бактериялар билан бирга фойдали бактериялар ҳам йўқ қилинади. Ифлос қўллар ва  чангга нотўғри муносабат инсон ҳамда унинг атрофдагиларни ҳаётини азобга айлантиради.

 

Бу ҳолатда нима қилиш керак?

 

1.Микроблар ва ифлосланиш ҳақидаги фикрни ўзгартириш лозим. Бактериялар бизнинг танамиз ва атроф-муҳитнинг табиий қисмидир. Бу ҳақдаги фильмларни томоша қилиш қўрқув ва хавотирни енгишга ёрдам беради.

 

2. Муаммоларингиз ва ташвишингиз ҳақида яқинларга  гапириш керак,  шунда дўстлар ва оила ўзи  ёрдам беради. Спиртли ичимликлар, чекиш, ширинликлар, чипслар, тез овқатланиш билан стрессни йўқотишдан кўра шунчаки гапириш яхшироқдир.

 

3. Мутахассисга мурожаат қилиш  - энг тўғри йўл.  У қайси дорилар ташвиш ва хавотирни назорат қилишда ёрдам бериши мумкинлиги бўйича аниқ тавсияларни беради.

 

Мизофобияда инсон ёқимсиз мазмундаги фикрларни миясига сингдиради ва “тозалаш маросимлари”ни қайта ва қайта ўтказаверди.

 

Уларнинг барчаси кучли қўрқув ва ҳаяжоннинг ҳосиласи эканлиги аниқланган.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Мизофобия — бактериялардан ҳимояланиш инсон ҳаётини қутқарадими? | Zamon.uz