Абдулазиз Комилов Қирғизистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди
Улар Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашишди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов "Италия – Марказий Осиё" вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида сиёсий-дипломатик, чегаралар, савдо-иқтисодий, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ва турли даражалардаги келгуси тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Шунингдек, учрашувда халқаро ва минтақавий вазият, жумладан, Афғонистондаги ҳолат юзасидан фикр алмашилди.
Жавоҳирбек Турсунов








