Cаломатлик

Асал ва алоэнинг мўъжизавий хусусиятлари

Ушбу икки маҳсулотнинг оддий рецепти ноёб неъмат бўлган соғлигимизни яхши томонга ўзгартира олади.

Асал ва алоэнинг мўъжизавий хусусиятлари

 

Асалнинг “сири”

 

Унинг шифобахш таркиби ички органларнинг ишини тиклашга, иммунитетни мустаҳкамлашга, метаболизм ва  қон таркибини яхшилабгина қолмай,  томирларни тозалайди.

 

Қуйида  асалдан тайёрланадиган рецепт мазмуни билан танишинг:

 250 г униб чиққан буғдойни блендерга солиб майдаланади.

Устидан 300 г ёнғоқ,  саримсоқнинг 7 та бўлакчаси ва 3 та лимон қобиғи билан кесиб солинади.

Алоҳида идишга 4 та лимоннинг шарбати сиқиб чиқарилади ва аралашмага қўшилади. 500 мл асал қўшиб, бир хил масса ҳосил бўлгунча блендерда аралаштирилади. Aралашма музлатгичда сақланиши шарт.

Ушбу масса 3-4 кун музлаткичда тургач, фойдаланишга тайёр бўлади. Қўллаш тартиби нонушта, тушлик ва кечки овқатдан 30 дақиқа олдин ёки  ётишдан аввал 1-2 чой қошиқ истеъмол қилинади.

 

Алоэнинг антиқа “фазилати”

 

Кўз ва унинг кўриш хусусиятлари камайганда, оғриқли  муаммоларидан азият чекадиганлар учун алоэ тафсия этилади.

Мазкур восита кўзлар учун ҳақиқий витамин манбаи ҳисобланади: у катаракта, кўзлардаги оғриқлар, шунингдек, кўз қовоқларининг яллиғланишини даволашда муваффақиятли қўлланилиши мумкин.

 

Алоэдан тайёрланадиган рецепт таркиби: 

 

●  100 г алоэ шарбати;

●  500 г тўғралган ёнғоқ;

●  300 г асал;

●  3-4 лимон.

Тайёрланиши:

 

Лимон шарбатни сиқиб олиниб,  барча ингредиентларни бир хил масса ҳосил бўлгунча блендерда майдалаш зарур.  Кунига 3 марта овқатдан ярим соат олдин 1 ош қошиқдан истеъмол қилинади.  Алоэни 3 ой давомида қабул қилиш керак.

10 кун давомида музлатгичда сақлаш лозим.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Асал ва алоэнинг мўъжизавий хусусиятлари | Zamon.uz