Жаҳон чемпионатида ҳамюртларимизнинг иштироки бошланди
Пойтахтимизда давом этаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида юртдошларимиз ҳам баҳсларга киришди.

Дастлаб аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасидаги юртдошимиз супага чиқди.
«А» гуруҳида анча кучли рақибаларига қарши баҳс олиб борган Зуҳра Отажонова учун мусобақа чинакам тажриба майдони бўлди. Ёш спортчимиз даст кўтариш машқида 66 кг, силтаб кўтариш машқида 84 кг, икки кураш бўйича 150 кг натижа қайд этди (10-ўрин).
Олтин медаль 191 кг тош кўтарган таинландлик Суродчана Камбаога насиб этди. Кумуш va бронза медалларини япониялик атлетлар қўлга киритишди.
Катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган -49 кг вазн тоифасидаги аёллар:
1. Суродчана Камбао (Таиланд) - 191 (86+105) кг;
2. Сузуки Рира (Япония) - 179 (78+101) кг;
3. Такахаши Ибуки (Япония) - 172 (71+101) кг;
10. Зуҳра Отажонова (Ўзбекистон) - 150 (66+84) кг.
Аввалроқ оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига старт берилгани va ушбу чемпионатда қатнашадиган ўзбекистонлик атлетикачилар рўйхати маълум қилинган эди.
Жамшидбек Амиров








