Сиёсат

Самарқандда 600 дан ортиқ янги меҳмонхона ташкил этилади

Президент вилоятда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Самарқандда 600 дан ортиқ янги меҳмонхона ташкил этилади

 

Бугун, 9 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандни замонавий шаҳарга айлантириш, аҳоли, тадбиркорлар ва инвесторлар учун қулайликларни ошириш, туризм ривожи учун шароитларни яхшилашга қаратилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, яқин йилларда Самарқанд яшаш учун қулай “миллионли шаҳар”га айлантирилади. Бунинг учун шаҳар таркибига қўшни туманлардан муайян ҳудудлар қўшилади. Давлат идоралари ва маъмурий хизматлар тарихий марказдан бошқа жойга кўчирилади. 2 та туннел ва 2 та кўприк қурилади.

 

Шунингдек, Самарқанднинг асосий драйверларидан бири бўлган туризм соҳасида 40 минг кишининг бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Бунинг учун вилоятни юртимизнинг “Туризм дарвозаси”га айлантириш орқали келгуси беш йилда сайёҳлик хизматлари ҳажмини 10 баробарга ошириш мўлжалланган. Жумладан, 600 дан ортиқ янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилади.

 

Бу соҳадаги энг улкан лойиҳа Самарқанд бизнес ва туризм марказидир. 212 гектар майдонда барпо этилаётган бу масканда халқаро конгресс маркази, “Абадий шаҳар” карвонсарой мажмуаси, 8 та меҳмонхона, дам олиш ва кўнгилочар обектлар, ҳунармандчилик маркази, сунъий сув ҳавзалари бўлади. Бу ерда 5 мингдан зиёд ёшлар бандлиги таъминланади. Умуман, вилоятга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини йилига 5 миллионга етказиш мақсад қилинган.

 

Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг амалий жиҳатлари, режадаги иншоотларни замонавий ва сифатли қилиб қуриш чоралари муҳокама қилинди.

 

Жавоҳирбек Турсунов

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Самарқандда 600 дан ортиқ янги меҳмонхона ташкил этилади | Zamon.uz