Шавкат Мирзиёев Россиянинг “Уралхим” компанияси раҳбарини қабул қилди
Учрашувда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни “Уралхим” компанияси директорлар кенгаши аъзоси, бош директори Дмитрий Мазепинни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Россиянинг энг йирик минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчиси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Жумладан, тегишли ресурс базасини ўзлаштирган ҳолда азот, фосфор ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, илмий-техник ишланмалар ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.








