Cаломатлик

Шамоллаш ва қуруқ йўтални даволашдаги энг самарали усуллар

Рецептларнинг деярли ҳаммаси, табиий маҳсулотлардан тайёрланади ва оддий таркибга эга.

Шамоллаш ва қуруқ йўтални даволашдаги энг самарали усуллар

 

Куз-қиш мавсумида турли касалликлар, вируслар саломатлигимизгапутур етказади. Йўтал, иситма, шамоллашдан инсон танаси толиқади. Шундай ҳолларда уй шароитида табиий маҳсулотлардан фойдаланиб, ўз саломатлигимизга эътиборли бўлишимиз зарур.

 

Асалли турп шираси

 

Йирикроқ турпни олиб, унинг бош томонидан кесиб, ичини маълум миқдорда (3/1) тозалаймиз.  Ковлаб олинган жой яримида асал қуйиб, юқорисини турпдан сизиб чиқадиган шира сув  учун бўш қолдириб, кесилган жойни ёпилади. Сўнг, қайноқ сув тўла банка оғзига думча томони билан ботириб қўйилади.

3−4 соат ўтгач, эриган асал ва ажралиб чиққан турп шираси стаканга қуйилади ва истеъмол қилиш мумкин. Томоқ йўлидаги балғамнинг кўчишига сабаб бўладиган бу дармондорини 3 кун такрорлаш кифоя. Йўталдан батамом йўқолади.

Эслатма: 1 дона турпдан 3-4 марта фойдаланиш мумкин, яъни ичидаги шарбатни олгач, яна қайта асал солиб, банка устига қўйса бўлади.

 

Сутли сабзи шарбати

 

 Сабзи шарбати ва янги соғилган сутни аралаштириб ичилса, томоқдаги аллергик йўтални даф қилади. Бу рецепт ҳар куни 5-6 марта тайёрлаб ичилади.

 

Пиёз ва шакар қайнатмаси

 

Майда тўғралган 500 г пиёзга  400 г шакар қўшиб, яхшилаб аралаштирилади ва устидан 1 литр сув қуйиб, паст оловда 3 соат давомида қайнатилади.  Бироз совигач, унга 50 г асал қўшиб аралаштиринг ва банкага солиб, оғзини маҳкам ёпиб қўйиш керак.  Бу дармондорини ҳар куни  овқатдан кейин 4-6 қошиқдан қабул қилиш — нафас йўлларидаги шамоллаш ва йўтал танамизни  тарк этади.

 

Ширинмия (Солодка) сиропи

 

Ширинмия сиропи (дорихоналарда сотилади) йўтални даволайди. Бунинг учун 10 г ширинмияни идишга солиб, устидан 1 стакан қайноқ сув қуйилади ва 20 дақиқа димлаб қўйилади. совигач,кунига 3-4 маҳал, 1 ош қошиқдан қабул қилиш лозим.

 

Саримсоқ ва пиёзли сут

 

10 дона майда пиёз ва бир бош саримсоқни тўғраб, 1литр сутга солинади ва эзилиб пишгунча қайнатилади. Сўнг таъбга кўра асал ва ялпиз шарбатини қўшиб, кун давомида, ҳар соатда 1ош қошиқдан  қабул қилинади. Бу қуруқ йўталдан халос этади.

 

Алоэ шарбати

 

Тенг миқдордаги (0,5 стакандан)лимон ва алоэ шарбатига 1ош қошиқ асал қўшиб, бир оз аралаштириб, ичилади.

 

Марамарак (Шалфей) нам йўталга даво

 

Энг яхши балғам кўчирувчи восита сифатида мармарак дамламасини тавсия  этилади. Чунки ундан тайёрланган дамлама балғамни тезликда пишириб, нафас йўлларидан ҳайдаб чиқаради. Бунинг учун 2 ош қошиқ қуритилган мармарак баргини идишга солиб, устидан 1 стакан қайноқ сув қуйилади. Тайёр дамламани нам йўтал кечаси безовта қилганда истеъмол қилиш мумкин

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу тавсиялардан фойдаланишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг.

 

Чўлпоной  Аҳмедова тайёрлади.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.