Илон Маск “Йил одами”га айланди
“Тimes” журнали миллиардерни 2021 йилнинг “Йил одами” деб топди.

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Бу йил унинг электромобиль компанияси дунёдаги энг қиммат автомобиль ишлаб чиқарувчисига айланган ва унинг ракета компанияси фуқаролик экипажини коинотга олиб чиқди. Маск SpaceX асосчиси ва бош директори, шунингдек, Neuralink мия чиплари стартапи ва The Boring Company инфратузилма фирмасини бошқаради. Tesla’нинг бозор қиймати жорий йилда 1 триллион доллардан ошди.
Tesla’ ҳар йили юз минглаб автомобилларни ишлаб чиқаради ва таъминот занжири муаммоларини кўплаб рақибларига қараганда яхшироқ бартараф этишга муваффақ бўлди, шу билан бирга кўплаб ёш истеъмолчиларни электр автомобиллардан фойдаланишга ундади.
“Экзистенсиал инқирозга ечимлар яратиш, технологик титанлар асрининг имкониятлари ва хавф-хатарларини ўзида мужассамлаштиргани, жамиятдаги энг жасоратли ўзгаришларни амалга оширгани учун Илон Маск “Тimes” журналининг “Йил одами” деб топилди, дейди бош муҳаррири Эдвард Фелцентал.
Ўтган йили АҚШнинг сайланган президенти Жозеф Байден ва сайланган вице-президент Камала Харрис биргаликда “Йил одами” унвонига сазовор бўлган эди.
Аввалроқ Илон Маск Tesla’ акцияларини навбатдаги қисмини сотгани хабар қилинганди. Эслатиб ўтамиз, “Форбес” нашри Илон Маскни дунёдаги энг бой одам деб эълон қилган.







