Жаҳон

Илон Маск компания акцияларининг янги қисмини сотди

Бу ҳақда меъёрий ҳужжатларга таяниб, Интерфакс хабар берди.

Илон Маск компания акцияларининг янги қисмини сотди

 

Қайд этилишича, Америка электромобил ишлаб чиқарувчисининг 639 737 дона акцияси 1056,03 доллардан 1104,15 долларгача бўлган нархда сотилган. Сотилган акцияларнинг умумий қиймати тахминан 687 миллион долларни ташкил этди.


Шу ҳафта бошида Илон Маск 5 миллиард долларга яқин акцияларни сотди.


Ўтган дам олиш кунлари Маск агар "Тwitter" фойдаланувчилари бундай ҳаракат учун овоз беришса, Теsla акцияларининг 10 фоизини сотишга ваъда берган эди. Ижтимоий тармоқда ўтказилган сўров натижаларига кўра, у ушбу пакетни амалга ошириши керак эди.

 

Респондентларнинг қарийб 58 фоизи акцияларни сотиш учун овоз берган. Шундан сўнг Маск ваъдасида туриб акцияларини сотган эди.

 

Маълумот учун: Теsla акциялари жума кунги дастлабки савдолар давомида 0,8 фоизга арзонлашди.

 

Эслатиб ўтамиз, “Forbes” нашри Илон Маскни дунёдаги энг бой одам деб эълон қилди. Унинг бойлиги 271,3 миллиард долларга етган.

 

Аввалроқ  2020 йилда Илон Маскнинг қанча ойлик маош олгани, “Тесла” компанияси робот-гуманоид устида ишлаётганини маълум қилгани ҳамда дунёни тирбандликлардан халос этмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.