Сиёсат

Хизмат кўрсатиш соҳасида 200 минг ишчи ўрни яратилади – Шавкат Мирзиёев

29 та ўрта ва йирик шаҳарлар ҳамда аҳолиси 300 мингдан юқори 6 та туманда замонавий бозор хизматлари ривожлантирилади.

Хизмат кўрсатиш соҳасида 200 минг ишчи ўрни яратилади – Шавкат Мирзиёев

 

Президент бошчилигидаги видеоселектор йиғилишида шаҳарлар ва йирик туманларда хизматларни кўпайтириш учун таълим, тиббиёт, санъат, туризм, уй-жой ва транспорт имкониятларини ошириш кераклиги қайд этилди.

 

"Шаҳарлардаги аксарият давлат мактаблари 2 баробар кўп юклама билан ишлаётгани, боғча ўринлари етишмаётгани ҳеч кимга сир эмас.

 

Шу боис, шаҳарларда хусусий таълим хизматлари қамровини кенгайтирамиз. Бунинг учун ҳам соҳага, ҳам аҳолига катта имконият ва енгилликлар яратаяпмиз", деди Президент.

 

Бир ой муддатда аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжини ўрганиб, 100 та қулай ер майдонларини белгилаб, мактаб ва боғча қуриш шарти билан аукцион орқали тадбиркорларга бериш топширилди.

 

Умуман, 29 та шаҳар ва 6 та йирик туманда хизмат кўрсатиш соҳасида 200 минг иш ўрни яратилади.

 

Шунингдек, йиғилишда Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида юқори даромадли хизматларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниши айтиб ўтилди.

 

Тошкент шаҳрини таълим, тиббиёт, бизнес ва маданий-кўнгилочар марказга айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилади.

 

"Мисол учун, Сергели туманида 16 километр узунликдаги ер усти метроси атрофида тунги ёритгич, ўриндиқ, спорт ва бошқа инфратузилма ташкил этиш ҳисобига савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 5 мингта иш ўрни яратиш бўйича таклиф билдирилган. Бундай таклифлар менга маъқул.

 

Ёки, пойтахт тадбиркорларининг шаҳар ҳудудида санъат, рассомчилик, ҳайкалтарошлик, ҳунармандчилик вакилларини кенг жалб қилиб, йирик “санъат кўчалари”ни яратиш таклифларини ҳам қўллаб-қувватлайман", деди Президент.

 

Бундан ташқари, "Франция, Италия, Туркиядан реставратор ва музей иши мутахассисларини олиб келиб, барча музейларни замонавий қиёфага келтириш ва “омборда чанг босиб ётган” ноёб экспонатларни намойишга қўйишни" ташкил қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Хизмат кўрсатиш соҳасида 200 минг ишчи ўрни яратилади – Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz