Cаломатлик

Болалар учун энг хавфли 5 маҳсулот

Таркибида кўп миқдорда шакар, транс ёғлари ва кимёвий қўшимчалари мавжуд бўлган яримтайёр, тезпишар маҳсулотларни истеъмол қилмаган маъқул.

Болалар учун энг хавфли 5 маҳсулот

 

Боланинг танаси деярли ҳар қандай озиқ-овқатни ҳеч қандай муаммосиз мослаштириш учун ажойиб хусусиятга эга, деган қараш мавжуд. Лекин аслида бундай эмас.

 

Келажакда соғлиқ борасидаги муаммоларнинг олдини олиш учун ота-оналар боланинг овқатланишини тўғри режалаштириши керак. Бундан ташқари, болаларга ёқадиган баъзи маҳсулотлар қисқа муддатда ўсиб бораётган организмга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Кўпгина тадқиқотчилар шакарни кўп истеъмол қилиш ва болаларда  иккинчи тоифа диабет касаллигининг ортиб бориши ўртасидаги боғлиқликни таъкидлайди. Шунингдек, шифокорлар, болаларда семиришнинг кўпайишидан жиддий хавотирда. Аммо бу муаммоларнинг аксариятини қийинчиликсиз бартараф этиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги овқатларни болалар рационидан чиқариб ташлаш кифоя.

 

Шарбат

 

Шарбатлар боланинг танаси учун фойдали, деган кенг тарқалган фикр нотўғри. “Болалар учун” деб ёзилган рангли қадоқлаш осонликча чалғитиши мумкин, аслида эса бундай шарбатларда шакар жуда кўп.

Ҳатто “янги сиқилган” деб номланувчи шарбатлар ҳам ўз таъмини йўқотадиган жараёндан ўтади. Ушбу ичимликлар фойдали деб саналади, чунки улар таркибида маълум миқдорда витамин ва озуқа моддалари бўлиши мумкин, аммо шарбатга қўшилган шакар бутун фойдани йўққа чиқаради.

Шарбат ўрнига болаларга нафақат витаминлар, балки шарбатларда мавжуд бўлмаган клетчаткани ўз ичига олган меваларни бериш тавсия этилади.

 

Йогурт

 

Йогурт кучли пробиётик бўлиб, ошқозон микрофлорасини тиклайди. Ушбу маҳсулот таркибида кальций, калий, витамин Б6 ва магний ҳам мавжуд бўлиб, бу болалар учун жуда фойдали. Аммо шуни унутмаслик керакки, бугунги кунда кўплаб ишлаб чиқарувчилар мазали бўлиши учун йогуртларга шакар қўшади.

 

Йогурт харид қилишда шакар таркибига эътибор бериш керак. Икки ёшдан ошган болалар учун асал ажойиб табиий таъм берувчи ҳисобланади. Бундан ташқари, янги мева, резавор ва ёнғоқларни қўшиб, таъмни янада бойитиш мумкин.

 

Ёрма

 

Бир стакан ёрмага озгина сут қўшса, тез ва тўйимли нонушта тайёр бўлади. Кўпгина дон ишлаб чиқарувчилар ўзининг маҳсулоти болалар учун ажойиб эканлигини таъкидлайди, лекин аслида у жуда кўп шакар ва қўшимчаларни ўз ичига олади.

Эрталаб мева ёки бир нечта тухум ва буғдой ёки жўхори унидан нонушта тайёрлашга вақт ажратиш тавсия этилади.

 

Товуқли наггец

 

Товуқли егуликлар болалар учун севимли таомдир. Ишлаб чиқарувчилар эса уларни ҳақиқий товуқдан тайёрланганлигини таъкидлайди, аммо бу газакнинг асосий камчиликлари талайгина. Товуқ наггецлари тана учун умуман фойдали бўлмаган транс ёғларининг аралашмасида қовурилади.

 

Агар болалар буни чиндан ҳам ёқтирса, уй шароитида ҳам уларни тайёрлаш мумкин. Бу қийин эмас, товуқ гўшти бўлакларга ажратилади, уни бир чимдим туз билан кўпиртирилган тухумга, қуритилган нон билан аралаштирилган зираворларга ботириб олинади. Сўнгра печда пиширилади.

 

Макарон маҳсулотлари

 

Макарон маҳсулотларини нафақат болалар, балки катталар ҳам севиб истеъмол қилади. Чунки тез пишади, арзон ҳамда мазали. Афсуски, бундай вақт ва молиявий тежаш келажакда анча жиддий харажатларига айланиши мумкин.

Гап шундаки, макарон ва ярим тайёр маҳсулотларнинг кўпчилиги фталатларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, барча фталатларнинг аксарияти пишлоқ кукунида мавжуд.

Қолаверса, макарон маҳсулотлар юқори холестерин ва шакарга эга.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Болалар учун энг хавфли 5 маҳсулот | Zamon.uz