Cаломатлик

Холодес истеъмолида саратон чекинади, иммунетитет кўтарилади

Янги йил дастурхонини безаб турувчи холодес таоми нафақат мазали, балки саломатлик учун ҳам фойдали.

Холодес истеъмолида саратон чекинади, иммунетитет кўтарилади

 

Қишки севимли, байрамона таомларнинг бири холодесдир. Ушбу гўштли таомга сабзавот, кўкат ва саримсоқ қўшиб тайёрланади.

Таом нафақат мазали, балки жуда фойдали ҳам бўлиб, уни истеъмол қилиш учун камида 5 та сабаб мавжуд.

 

Суяк ва бўғимларни мустаҳкамлайди

 

Холодес тайёрлаш жараёнида нафақат терининг силлиқлиги ва мустаҳкамлиги, балки суяк ва бўғимларнинг ҳаракатчанлиги ва саломатлиги учун масъул бўлган оқсил коллаген чиқарилади. Шунинг учун синиш ва бошқа жароҳатлар олган одамларга кўпроқ суяк қўшиб тайёрланган шўрваларини истеъмол қилиш тавсия этилади.

 

Коллаген ҳар қандай ёшда муҳим, айниқса, 50 ёшдан ошганлар учун жуда фойдали. Чунки бу ёшда аёллар менопауза туфайли суяк тўқимасини фаол равишда йўқотади. Шунинг учун ушбу мазали таомни саломатлик учун ҳам истеъмол қилиш керак.

 

Иммунитет тизими юқорига кўтаради

 

Холодеснинг анъанавий рецепти жуда фойдали бўлган саримсоқни ўз ичига олади. Унинг иммунитетни мустаҳкамлаш ва тананинг шамоллаш, грипп ва бошқа нафас йўллари касалликларига чидамлилигини ошириш қобилияти ҳақида ҳамма эшитган. Шунингдек, унинг хусусиятлари бу билан чекланмайди: хушбўй сабзавотни мунтазам истеъмол қилиш саратоннинг айрим турларининг олдини олишга ёрдам беради, шунингдек, қонда шакар даражасини меъёрлаштиришга ёрдам беради.

 

Ошқозон саратонининг олдини олишга ёрдам беради

 

Таомга қўшиладиган сабзавот таркибида антиоксидант хусусиятларга эга А витамини, шунингдек, бета-каротин ва ретинол мавжуд: улар тери, сочлар ва кўриш қобилияти учун фойдалидир ва энг муҳими, ошқозон саратонининг олдини олишда ёрдам беради.

Қолаверса, сабзининг фойдали моддаларининг барчаси ёғда эрийди, яъни ёғли овқатлар билан истеъмол қилинган тақдирдагина, организм томонидан сўрилади.

 

Гемоглобинни оширади

 

Аксарият аёллар, афсуски, гемоглобин даражаси пастлигидан азият чекади, кўпчилик бу ҳақда ҳатто билмайди ҳам. Куч ва қувват етишмаслигини чарчоқ билан боғлайди.

Албатта, гемоглобин даражасини ошириш учун энг фойдали таом – бу мол гўштидан тайёрланган холодесдир.

 

Асаб тизимини рағбатлантиради

 

Холодесда мавжуд бўлган яна бир фойдали модда – глитсин. Бу мия фаолиятини рағбатлантиради, шунингдек, ташвиш ва қўрқув туйғуларини бартараф этадиган, депрессия аломатларини йўқотадиган ва стрессни яхшироқ енгишга ёрдам берадиган махсус ферментларнинг таъсирини фаоллаштиради.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Холодес истеъмолида саратон чекинади, иммунетитет кўтарилади | Zamon.uz