Нокни ҳар куни истеъмол қилиш депрессияни олдини олади
Ортиқча вазн муаммосидан қийналаётганлар нокли рецептга мурожаат қилишлари мумкин.

Нок меваларида ноёб эфир мойлари, биологик фаол моддалар мавжуд бўлиб, улар организмнинг ҳимоя кучини оширади, юқумли касалликларга қарши туради, яллиғланишга қарши таъсирга эга.
У, юрак, жигар, буйрак касалликлари қандли диабет, капилляр ўтказувчанликнинг бузилиши учун профилактика ва даволаш мақсадида парҳез таомлар таркибига киритилган.
Нок билан даволаш деярли бутун йил давомида амалга оширилиши мумкин, чунки мевалар қуритилганида деярли барча биологик фаол моддаларни сақлаб қолади.
Қуритилган нок компоти сурункали колитдан халос бўлиш билан бирга жинсий фаолликни оширади.
Агар беморнинг қон босими кўтарилса, бир пиёла қуритилган нок ва ўрик мевасини аралаштирган ҳолда устига сув солиб, ўрта оловда қайнатилади ҳамда тиндириб қўйилади.
Сўнг ундан ҳар куни 3-4 маҳал ярим пиёладан ичиш лозим.
Бод касаллиги безовта қилганда ҳам унинг дамламаси фойдалидир. Бунинг учун қуритилган, майдаланган нокдан 2 чой қошиқ олиб, устига 1 пиёла қайноқ сув қуйилади. 2 соат давомида тиндирилгач, кунига уч маҳал 1-2 ошқошиқдан ичилади.
Холесистит (ўт пуфаги яллиғланиши)да ҳар куни наҳорда бу мевадан икки дона тановул қилиш ёки ёввойи нокдан тайёрланган, шакар солинмаган шарбатидан ичиш яхши фойда беради.
Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.







