Cаломатлик

“Зоомби”ларча тунда овқат ейиш қанчалик фойдали?

Айниқса, стрессдан кейинги психологик ҳолат кучли очликни келтириб чиқаради.

“Зоомби”ларча тунда овқат ейиш қанчалик фойдали?

 

Баъзи ҳолларда кечаси овқатланишни исташ мумкин ва бунинг боиси турли сабаблар билан боғлиқ бўлади. Бундай вазиятда нима қилиш керак ва организмда қандай ўзгаришлар юз бериши ҳақида парҳезшунос Олег Иришкин маълумот бериб ўтади.

 

Нима учун кечаси қорнимиз ҳаддан ортиқ очади?

 

Бунга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

 

—   физиологик сабаб ёки соддароқ қилиб тушунтирилганда кун давомида овқат емаслик;

 

—   яширин очлик ҳисси. Кун давомида балансда бўлмаган овқатланиш сабаб организмга озиқа моддалари етишмайди;

 

Тунда овқатланиш организмга қандай таъсир қилади?

 

Одатда кечаси одам ухлагани сабаб ҳам организм кечаси тинч ҳолатда бўлади. Тўсатдан таом, ширинлик ёки бошқа бир маҳсулот истеъмол қилинганда эса организмга оғир ботиши мумкин.

 

Бу вақтда дам олиб ўрганган ичаклар бор кучи билан ҳаракат қилиши, аммо катта миқдордаги таомни ҳазм қилишга қийналиши мумкин. Ҳазм бўлмаган овқат эса ингичка ичак деворларида сўрилмаслиги, йўғон ичаклардаги патоген микрофлора таъсирида эса токсинлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

 

Бунда организм қийналади, шунингдек, тунда углеводларнинг ортиши инсулин ишлаб чиқарилишига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Бунинг оқибатида жигардаги ёғ ҳужайралари зарарланади ва бу организмда ёғ тўпланишига сабаб бўлади.

Кечаси ортиқча овқатланмаслик учун нима қилиш керак?

 

Бунинг учун кун давомида 5 марта кам-камдан балансли овқатланинг.

Рационингиз турли-туман таомлардан иборат бўлсин, оқсил, ёғ, углеводлар ва макро-микроэлементлар меъёрида бўлишига эътибор қаратинг.

Стрессни бартараф этиш учун бошқа усулларни синаб кўринг. Масалан, қўшиқ эшитиб сайр қилинг, спорт, ёга билан шуғулланинг, мотивацион видео ёки фильм томоша қилинг.

 

Қандай вазиятда кечаси овқатланиш мумкин?

 

Исроиллик олимлар бундан бир неча йиллар аввал ўтказган тадқиқотларида соат кечки 8 дан кейин кечки овқат истеъмол қиладиган кишилар яхшилаб нонушта қиладиган, аммо кечки соат 6 дан кейин овқатланмайдиганларга нисбатан тез вазн ташлаши аниқлаган.

 

Уйқудан аввал овқатланадиган кишилар аксари ҳолларда нонушта қилмайди ва кун давомида ҳам яхши овқатланмайди. Аммо тунги калорияли овқат кун давомида сизни энергия билан таъминлай олмайди. Нонушта қилишга улгурмасангиз, кечки овқатни ҳам кечроқ қилишингиз мумкин, аммо бу вақтда инсулин миқдори ошиб кетмаслиги ва тинч ухлаш учун тез сўриладиган оқсилларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш керак.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

“Зоомби”ларча тунда овқат ейиш қанчалик фойдали? | Zamon.uz