Ғишт ишлаб чиқариш цехига тегишли эҳтиёт қисмлар ўғирлаб кетилди
Аризачининг мурожаатига кўра, ўғирликни шу ҳудудда яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этган.

Жорий йилнинг 9 декабрида Наманган туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро Наманган вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилади.
Аризада ёзилишича, шу куни соат, тахминан, 22:00 ларда туманда жойлашган МЧЖлардан бирига қарашли ғишт ишлаб чиқариш цех майдонидан умумий нархи 4.500.000 сўмлик автомашина эҳтиёт қисмлари ва ғишт ишлаб чиқариш дастгоҳининг эҳтиёт қисмлари ўғирлаб кетилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 декабрь куни ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ дўкондан 8 минг доллар ва 8 миллион сўм пул ўғирлаган шахс ушлангани ҳамда наманганлик 13 ёшли бола бувисининг "сейф"ига ўғирликка тушгани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев







