Жамият

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар озиқ-овқат маҳсулотлари билан бепул таъминланади

Маълумот учун, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган қуйидаги шахслар киради:

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар озиқ-овқат маҳсулотлари билан бепул таъминланади

 

● фарзандлари, эри (хотини) ва ота-онаси бўлмаган;

● васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган.

 

Вазирлар маҳкамаси қарорига биноан, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бир нечта турдаги озиқ-овқат ва гигиена маҳсулотлар билан бепул таъминланади.

Жумладан:

● ун (олий нав) – 3 кг;

● гуруч – 1 кг;

● гречка ёрмаси – 0,5 кг;

● макарон маҳсулотлари – 0,5 кг;

● мол гўшти (суяксиз) – 1 кг;

● хонаки парранда гўшти – 1 кг;

● сариёғ – 0,2 кг;

● тухум (дона) – 15 дона;

● қанд-шакар – 1 кг;

● кунгабоқар ёғи – 1 литр;

● кўк ёки қора чой – 0,2 кг;

● атирсовун – 0,1 кг;

● кирсовун (65%) – 0,2 кг;

● кир ювиш порошоги – 0,15 кг;

● катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона;

 

Шунингдек, карантин даврида ҳам қўшимча тарзда яна бир нечта турдаги тиббий антисептик маҳсулотлар бепул тарқатилади. Хусусан:

● бир марта ишлатиладиган стерил ниқоб – 10 дона;

● бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар – 10 дона;

● суюқ ёки гель ҳолидаги антисептик – 250 мл;

● антибактериал совун – 0,1 кг.

 

Эслатма. Мазкур маҳсулотларни олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат этилади.

 

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни етказиб бериш уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимлар томонидан амалга оширилади.

 

Аввалроқ хусусий шифохона томонидан кимлар бепул даволаниши мумкинлиги ҳамда кам таъминланганлар рўйхатига киритилганларга имтиёз белгилангани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.