Жамият

Кам таъминланганлар рўйхатига киритилганларга имтиёз белгиланди

2021 йил 2 октябрь куни имзоланган Президент қарорига мувофиқ, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларга бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати тасдиқланди. Улар қуйидагилар:

Кам таъминланганлар рўйхатига киритилганларга имтиёз белгиланди

 

    — Давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;

    — Мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;

    — Умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;

    — Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;

    — Айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;

    — Санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, "Баркамол авлод" марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;

    — Кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш;

    — Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш.

 

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали мазкур иловада кўрсатилмаган бошқа ижтимоий хизматлар ва имтиёзлар ҳам жорий этилиши мумкин.

 

Аввалроқ кам таъминланган оила фарзандларига моддий ёрдам кўрсатилиши  ҳамда болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловлари берилиши ҳақида хабар берилганди.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"