Cаломатлик

Диетологлар қуён гўшти истеъмолини тавсия қилaди

Инсон учун 4-5 ойлик қуёнларнинг гўшти энг фойдали ҳисобланади.

Диетологлар қуён гўшти истеъмолини тавсия қилaди

 

Қуёнлар тез етилувчанлиги, жадал ўсиши билан бошқа жониворлардан алоҳида ажралиб туради. Масалан, бузоқчанинг вазни 47 кунга келиб 2  баробарга ортса, қуёнча 6 куннинг ўзидаёқ, худди шунча вазн йиғади. 1 ойда эса бу кўрсаткич ўн баробарга етади.

 

Бундай жадал етилувчанликка сабаб, қуён сутининг юқори озуқавий қийматга эга эканлигидир. Таркиби ва фойдали хусусиятлари жиҳатидан бу жонзотнинг гўшти бошқа барча гўшт турларидан устун туради.

 

Ушбу озуқа таркибида тўлақонли енгил ҳазм бўлувчи оқсил, ёғ, витамин ва минерал моддалар бор. Шунингдек, унинг таркибидаги оқсил барча алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарга, ёғи эса тўйинмаган ёғ кислоталарга бой.

Қуён гўштида РР, с, В1, В6, В12 витаминлар, макро ва микроэлементлардан темир, фосфор, кобальт, фтор, магний, калий, марганец, рух ва бошқа моддалар мавжуд.

 

Мазкур ҳайвоннинг гўшти мол, бузоқ, қўй ва товуқ гўштларига нисбатан фойдалироқ ҳисобланиб, инсон танасида 90 фоизгача ўзлаштирилади. Пушти рангли, юмшоқ, зич, ёғсиз, нозик мушак толаларга эга бўлиб, ички ёғ билан аралашиб кетмайди.

 

Халқ табобатида қуённинг ёғи ҳам кўпгина касалликларни даволашда, косметологияда гўзаллик воситаларининг гипоаллергик асосини яратишда, шунингдек, фармацевтика саноатида ҳам кенг қўлланилади.

 

Бу парҳезбоп емак меъдада осон ҳазм бўлиб, яхши ўзлаштирилади. Танада моддалар алмашинувини яхшилайди, айниқса, атеросклероз ривожланишининг олдини олади. У болалар, кексалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, оғир хасталикни бошидан кечирган инсонлар, юқори жисмоний юклама билан ишловчилар ва спортчиларга жуда ҳам фойдали озуқа ҳисобланади.

 

Уни диетологлар юрак-қон томир тизими хасталикларида, қандли диабет, гипертония, жигар, буйрак, ўт йўли ва айрим меъда-ичак тизими касалликларида тавсия этадилар. Ўсма касаллиги бор беморлар ва экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи инсонларга айниқса, бу гўшт жуда ҳам фойдалидир. Шунингдек, ушбу озуқа аллергияга мойил инсонлар учун ҳам тавсия этилади.

 

Парҳезшуносликда парҳез маҳсулоти сифатида қуён гўшти биринчи ўринни эгаллайди. Уни мунтазам истеъмол қилиш тери ва шиллиқ қаватларнинг ҳолатига ижобий таъсир этади.

 

Енгил ҳазм бўлиши сабабли ортиқча вазнга эга инсонлар учун ҳам ушбу маҳсулот жуда яхши ва мақбул емиш ҳисобланади. Қуён гўшти оз миқдорда бўлса ҳам пурин моддасини сақлаши сабабли подагра (моддалар (пурин) алмашинуви бузилиши сабабли бўғимларнинг яллиғланиши) хасталигида истеъмол қилиш мумкин эмас. У совутгичда 3-4 кун, музлаткичда эса ярим йил давомида сақланиши мумкин.

 

Қуён гўшти кўпинча қовуриб, димлаб, айрим вақтларда қайнатиб, дудлаб ёки тузлаб истеъмол қилинади. Овқат тайёрлаш жараёнида у тўйимлилик ва мазали хусусиятларини сақлаб қолади.

 

Қуён гўшти инсон организмига фойдали томонлари кўплигини ҳисобга олиб, уни турли гарнирлар билан жумладан, турфа хилдаги сабзавотлар, мевалар, дуккакли маҳсулотлар, ёрмалар ва кўкатлар қўшиб, тайёрлаш мумкин.

 

 

 Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.