Жамият

Наманганда содир бўлган навбатдаги оловли ажал икки кишини ҳалок қилди

Бу ҳодиса соат 02:34 да Учқўрғон туманида содир бўлган.

Наманганда содир бўлган навбатдаги оловли ажал икки кишини ҳалок қилди

 

Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Учқўрғон туман Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини Дўстлик кўчаси 106-уй 10-хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди. 

 

Унга асосан соат 02:38да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари воқеа жойга етиб борган.

 

Ёнғин  соат 02:40да ёнғин жойи ўраб олинган.

 

Ёнғин оқибатида яшаш уйиниинг ички қисмидан 40 кв.метр жойи ва уй-рўзғор буюмлари ҳамда қўшнисини яшаш уйини ички қисмидан 10 кв.метр ва 12-хонадоннинг эшиги ва уйга кириш йўлак деворлари ёниб зарарланган.

 

 

Содир бўлган ёнғин соат 03-00да Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари томонидан бартараф этилган.

 

Ёнғин ўчириш пайтида куйган ҳолатда 2 қават йўлагидан 10-хонадон эгасини жасади ва фарзандининг яшаш уйининг ювиниш хонасида тутунга димиққан ҳолда танаси топилган.

 

Бундан ташқари, 106-сонли кўп қаватли уйда яшовчи 6 нафар аёл, 6 нафар эркак ва 4 нафар Вояга этмаган ўғил ва қиз болалар Учқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари томонидан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

 

 Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сергелида ишчилар ётоқхонасида газ портлагани ҳамда наманганда сўнгги икки кунда 4 та ёнғин бўлди, 6 та хонадон зарарлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Наманганда содир бўлган навбатдаги оловли ажал икки кишини ҳалок қилди | Zamon.uz