энг долзарб

Доллар кутилмаганда тушиб кетди

Марказий банк 24 декабрь ойи учун валюталар курсини эълон қилди.

Доллар кутилмаганда тушиб кетди

 

Унда 1 АҚШ доллари эртага расмий курс билан 10 807,25 сўмга баҳоланади. Қайд этиш керак, бу декабр ойидан бери биринчи марта кескин тушиш ҳисобланади. Сабаби ҳали жорий ой бошидан бери АҚШ валютаси 40 сўмдан ортиқ суммага пастламаган эди.

 

Маълумот учун, декабрь ойи бошланиши билан АҚШ долларининг кескин ўсиши кузатилган эди. Тижорий банклар ҳам сотиш суммасини кескин оширган. Мисол учун, Марказий банкнинг 22 декабрь санаси учун эълон қилган валюталар курсидан сўнг(10 837,65 сўм) тижорий банклар 1 АҚШ долларини 10 880 сўмдан сота бошлаган эди. 23 декабрда эълон қилинган валюталар курсидан сўнг эса(10 848,58 сўм) тижорий банклар АҚШ валютасини 10 900 сўмдан сотишни бошлади. Бу сумма ҳозирча рекорд кўрсатгич бўлиб турибди, чунки ҳали ҳеч бир йили доллар курси бунча суммага чиқмаган.

 

Эслатма. 24 декабрь учун Россия рублининг расми курси 147,41 сўм, евро эса 12 234,89 сўм этиб белгиланди.

 

Аввалроқ Ўзбекистонга хориждан қанча пул жўнатилгани маълум қилингани ҳақида хабар берилганди. 

 

Оламгир Абдиев

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.