Лавлаги аёллар учун энг фойдали маҳсулот
Лавлаги капиллярлар ҳолатини яхшилайди ва томир деворларини мустаҳкамлайди.

Нутрициологларнинг фикрига кўра, лавлагининг ажойиб хусусиятларидан бири шундаки, унга иссиқлик билан ишлов берилганда ҳам ўзининг фойдали жиҳатларини сақлаб қолади.
Лавлаги аёллар организми учун энг фойдали сабзавотлардан бири. Чунки унда бетацианин ва йод каби моддалар бор.
Йод қалқонсимон без учун зарур бўлса, бетацианин мушакларни кучайтиради ва асосан эркакларга қараганда аёллар кўп чалинадиган остеопороз (скелетнинг барча суякларига таъсир қиладиган тизимли касаллик) билан курашишга ёрдам беради.
Мутахассисларлар “Лавлагига тўқ-қизил рангни берувчи бетацианин пигменти – кучли антиоксидант” лигини исботлашди.
Ушбу пигмент назоратсиз бўлинадиган ҳужайралар ўсишини таъкидлайди. Лавлаги жигар фаолиятини ҳам яхшилайди.
“Лавлагини менструация пайти истеъмол қилиш жуда фойдали, чунки сабзавот организмда қон йўқотилишини тиклайди”, — дейди у.
Бироқ ошқозон-ичак тракти ҳамда қандли диабет билан оғриган инсонларга лавлагини тез-тез истеъмол қилиш мумкин эмаслигини доим ёдда тутиш лозим.
Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.







