Жамият

“Олтин Ҳумо” миллий киномукофоти ғолибларга топширилди

Тақдирлаш маросимида МДҲ давлатларидан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам қатнашди.

“Олтин Ҳумо” миллий киномукофоти ғолибларга топширилди

 

Ўзбекистон Кино арбоблари ижодий уюшмаси томонидан Киночилар уйида анъанавий “Олтин Ҳумо” миллий киномукофотининг тантанали маросими бўлиб ўтди.

 

Мукофотлар топшириш фонида кино соҳасида йил давомида амалга оширилган ишлар акс этган махсус видеоролик тақдим этилди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчанов сўзга чиқишди.

 

 “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти қуйидаги номинациялар бўйича ўз эгаларига топширилди:

 

Энг яхши ҳужжатли фильм – “Халқ жасорати”, режиссёр Али Ҳамроев;

 

Энг яхши анимацион фильм – “Автосаргузаштлар 4”, режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров;

 

Энг яхши комьпютер графикаси – “Ибрат” фильми учун Дилшод Латифхўжаев;

 

Энг яхши кино бастакори – “Рангсиз тушлар” фильми учун Убайдулла Каримов;

 

Энг яхши монтаж иши — “Тенгиз” фильми учун Хуршид Алихўжаев;

 

Энг яхши грим рассоми – “Илҳақ” фильми учун Зилола Собирова;

 

Энг яхши либос бўйича рассом иши – “Илҳақ” фильми, Зуҳра Ғаниева;

 

Энг яхши рассом иши – “Қўқон шамоли” фильми учун Исобек Эгамбердиев;

 

Энг яхши овоз режиссёри – “Илҳақ” фильми Анвар Файзуллаев;

 

Энг яхши сценарий – “Рангсиз тушлар” фильми учун Умид Ҳамдамов;

 

Энг яхши операторлик иши – “Илҳақ” фильми учун Жаҳонгир Ибрагимов;

 

Энг яхши режиссёрлик иши –  “Рангсиз тушлар” фильми Аюб Шаҳобиддиннов;

 

Энг яхши аёл роли – “Илҳак” фильми учун Дилором Каримова;

 

Энг яхши эркак роли – “Ибрат” фильми учун Карим Мирҳодиев;

 

Томошабин меҳрини қозонган фильм – “Қор ёғмоқда, оппоқ қор” режиссёр Рихсивой Муҳаммаджонов;

 

Йилнинг энг яхши фильми – “Илҳақ” фильми, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов.

 

Маълумот учун: бугун режиссёр Азамат Аҳроровнинг “Лолагулим” кинокартинасининг илк катта премьераси бўлиб ўтади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Дебют старт — 2021" ёшлар миллий кинофестивали ғолиблари тақдирлангани ҳамда Тошкентда МДҲ ва Грузия давлатларининг кинематография раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"