0

Танзила Норбоева Миришкор ҳокими қарорини бекор қилди

Сенат қарорининг ижроси таъминланмай қолаётгани айтилмоқда.

Танзила Норбоева Миришкор ҳокими қарорини бекор қилди

 

Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида  халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг айрим қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилганди.

 

Мазкур мажлисда Халқ депутатлари Миришкор тумани кенгашининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Миришкор туманидаги айрим фермер хўжаликлари томонидан ажратилган ер майдонларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш аҳволи, 2020 йилда давлатга пахта сотиш бўйича тузилган контракция шартномаларининг бажарилишини таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 67/16-6 сонли қарори қонунчиликка зид деб топилиб, бекор қилиниши белгиланди. 

 

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси имзоси билан қарор ҳам қабул қилинган.

 

Аниқланишича, Миришкор тумани Дўстлик маҳалласида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ фермерларга ажратилган ер майдонлари 2020 йил ноябрь ойида фермерларнинг розилигисиз, Халқ депутатлари Миришкор тумани кенгаши депутатлари иштирокида муҳокамага қўйилиб, қайтариб олинган. Сенат депутатлар ва ҳокимнинг бу хатти-ҳаракатини қонунга зид деб топсада, ҳалигача фермерлардан олиб қўйилган ер майдонлари қайтариб берилмаяпти.

 

Ҳудудда фаолият олиб бораётган фермерларнинг айтишича, уларга 49 йилга ижарага берилган ерларда ҳозирда кластер фаолият кўрсатмоқда.

 

Фермерлардан бири Ғолиб Махатов туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Жаҳонгир Абдиназаровга ҳам мурожаат қилганини, аммо антиқа жавоб олганини қўшимча қилди:

 

“Бу ўринбосарга, Сенат раисининг қарори борку, нега ерларимиз қайтарилмаяпти деб юзланганимзда, “Танзила Норбоева қарор чиқарган бўлса, келиб масалани ўзи ҳал қилиб берсин” деб айтди.

 

Маълумот учун: тез орада Халқ депутатлари Миришкор тумани кенгашининг қонунга зид чиқарилган қароридан азият чекаётган фермерлар ҳақида видеолавҳа ҳам намойиш этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда депутатларнинг рухсатисиз 10 миллиард сўмга яқин маблағ ишлатиб юборилгани маълум бўлгани ҳамда илмий фаолият билан шуғулланувчи аёллар асосан Тошкент шаҳрида йиғилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"