Cаломатлик

Тиббиёт соҳасидаги мурожаатларнинг 74 фоизи ҳал этилди

Тошкент шаҳридан келиб тушган 168 та мурожаатдан 146 таси (87 фоизи) ўз ечимини топган.

Тиббиёт соҳасидаги мурожаатларнинг 74 фоизи ҳал этилди

 

Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига тайёргарлик жараёни қизғин паллага кирdi. Президент Администрацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идораларнинг етакчи мутахассисларидан тузилган штаб таркибида “Сall-марказ”, Таҳлил, ижро ва назорат гуруҳи ҳамда Медиа марказ фаолият олиб бормоқда. 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ”га шу кунга қадар жами 2055 та мурожаат келиб тушди. Шундан 74 фоизи ўз ечимини топган бўлса, 26 фоизи ижро жараёнида.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳридан келиб тушган 168 та мурожаатдан 146 таси (87 фоизи) ўз ечимини топган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳиссасига тўғри келаётган 1042 та мурожаатдан 750 таси (72 фоизи)нинг ижроси таъминланди.

 

Аввалроқ Бухорода илк бор буйрак кўчириш амалиёти ўтказилгани ва Россияда сохта эмлаш сертификатларига эга бўлганларни аниқлайдиган тест яратилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Тиббиёт соҳасидаги мурожаатларнинг 74 фоизи ҳал этилди | Zamon.uz