Cаломатлик

Юракни қувватлантирадиган ва унга зарар етказадиган маҳсулотлар

Юракнинг энг катта душмани — қизил гўштдир.

Юракни қувватлантирадиган ва унга зарар етказадиган маҳсулотлар

 

Юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиришда таомномага нафақат мазкур тизим учун фойдали егуликларни киритиш, балки зарарли маҳсулотларни чиқариб ташлаш ҳам муҳим, дея “La Vanguardia” испан газетасида ёзади кардиолог Пабло Канепа.

 

Қизил гўшт таркибида тўйинган ёғлар кўп бўлиб, уни истеъмол қилишни чеклаш, унинг ўрнига моно- ва ярим тўйинган ёғларни танлаган маъқул. Ёнғоқ, зайтун ёғи, кунгабоқар пистаси, авокадо, балиқнинг айрим турлари уларнинг манбаи ҳисобланади.

 

Кардиолог таомномага гўштнинг парҳезбоп турлари, масалан, товуқ гўштини киритишни маслаҳат беради.

 

Бундан ташқари, нонуштага ёрма ва пишириқларни, шунингдек, ярим тайёр маҳсулотларни — тайёр ва музлатилган пирог, пицца, пасталарни емаслик зарур. Бундай таом трансёғларга бой бўлиб, “ёмон” холестерин даражасини оширади, вазн тўплашга олиб келади ва юрак-қон томир касалликлари ҳамда иккинчи тип диабет хавфини оширади.

 

Канепа алкоголсиз энергетик ичимликларни истеъмол қилишни тавсия этмайди — уларнинг таркибида кофеиндан ташқари қанд ва зарарли қўшимчалар бисёр.

 

Энергетиклар нерв тизимига тўлқинлантирувчи таъсир кўрсатади. Бу ўз навбатида юрак мушаги билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Кардиолог юқори қон босими билан боғлиқ хавф-хатарларнинг олдини олиш учун туз истеъмолини чеклашни таъкидлаган. У Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тавсиясига кўра, кунлик туз меъёри икки граммдан ошмаслиги зарурлигини ёдга солади.

 

Америка кардиология ассоциацияси бу меъёрни 1,5 граммгача қисқартиришни маслаҳат беради. Канепанинг айтишича, тайёр таомда 1 граммгача туз бўлади, шу боис кунлик дозани ошириб юбориш жуда осон.

 

Шифокорнинг сўзларига кўра, алкоголдан ҳам бош тортиш керак. Чунки у юрак тўхтаб қолиши, миокард инфаркти, шунингдек, мия шикастланиши хавфини оширади. Шунингдек, қаймоқ ва сариёғ истеъмолини чеклаш фойдадан холи бўлмайди, дейди кардиолог.

 

Канепанинг таъкидлашича, юрак-қон томир тизимини назорат қилаётган одамлар, яхшиси, гўшт истеъмоли чекланган, мева-сабзавотлар, ёнғоқ, дуккаклилар, балиқ ва зайтун ёғига бой Ўрта Ер денгизи парҳезини танлаганлари маъқул. Шунингдек, ҳар куни 45 дақиқа жисмоний фаолликка вақт ажратиш ва зарарларни одатларни ташлаш муҳим.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Юракни қувватлантирадиган ва унга зарар етказадиган маҳсулотлар | Zamon.uz