Cаломатлик

Мия фаолиятини яхшилайдиган 10 маҳсулот

Мия фаолиятини тезроқ ва тинимсиз ишлашига эришиш учун бир қанча маҳсулотларнинг истеъмоли зарур.

Мия фаолиятини яхшилайдиган 10 маҳсулот

 

Брокколи

 

Ушбу маҳсулот янги мия ҳужайраларини пайдо қилишда аҳамиятли холин деб номланувчи B4 витамини, хотира ҳамда миянинг когнитив вазифасини яхшилайдиган K витаминини ҳам ўз ичига олади.

Ҳафтасига 3 марта брокколи истеъмол қилиш тавсия қилинади.

 

Грек ёнғоғи

 

Барча ёнғоқ ва писталар мия нейронлари учун фойдали, лекин грек ёнғоғи бу борада ҳаммасидан ҳам етакчи ҳисобланади. Ушбу маҳсулот турли фойдали ёғ кислоталари, хусусан, омега-3 ва омега-6, шунингдек, F ва B6 витаминининг кони саналади.

Грек ёнғоғини меъёрини оширмаган ҳолда кунига 5 донадан истеъмол қилиш керак.

 

Зарчава (куркума)

 

Зарчавани кундалик истеъмол қилиш натижасида мия фаолияти яхшиланади, ақл чархланади. Зарчава таркибида Альцгеймер касаллиги хавфининг олдини олувчи ва мия нейронларини яллиғланишдан сақловчи модда бор. Зарчавани гўштли таомлар, гарнир ва иссиқ сутга қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

 

Лосось

 

Ушбу балиқ мия фаолиятида аҳамиятли бўлган кўп миқдордаги ёдни ўз ичига олади. Бундан ташқари лосось омега-3 га бой маҳсулот ҳисобланади.

Агар уни ҳафтасига 3-4 марта 100 граммдан истеъмол қилинса, кишининг атрофдаги воқеа-ҳодисаларга реакция қилиши тезлашади.

 

Помидор

 

Помидорда мия учун зарур бўлган кучли антиоксидант — ликопин мавжуд. ликопин миядаги нейронларни кислород билан таъминлаб, қон айланишини яхшилайди, тромб келиб чиқиши ҳамда инсульт хавфининг олдини олади. Шу сабаб нонуштага помидор қўшиб омлет, тушликка салат, кечки овқатга эса  запеканка” тайёрлаш тавсия қилинади.

 

Кўк чой

 

Кўк чой таркибида ақл сусайишига қарши самарали бўлган полифенол мавжуд. Кунига икки финжон кўк чой ичиш Паркинсон касаллигининг олдини олади, хотира яхшиланиши ва диққат ошишига сабабчи бўлади.

 

Қора шоколад

 

Икки қошиқ какао кукунида қизил вино ва кўк чойдан кўп миқдорда антиоксидантлар мавжуд. Қора шоколадда мияда қон айланишини яхшиловчи флаванол, шунингдек, ақлий фаолиятни оширадиган кофеин мавжуд. Шу боис қора шоколад ейиш ва какао истеъмол қилиш маслаҳат берилади.

 

Қорағат

 

Қорағат мия фаолияти учун муҳим бўлган флавоноидларга бой. Мутахассислар кунига бир стакандан қорағат ейишни маслаҳат беради.

 

Киноа

 

1 стакан киноада қонни кислород билан таъминловчи, мия фаолиятини яхшилайдиган 15 фоиз темир моддаси мужассам. Шунингдек, концентрацияни яхшилайдиган ва асаб тизимини барқарорлаштирадиган B гуруҳи витаминлари ҳам мавжуд.

 

Исмалоқ

 

Ушбу кўкатда мия ҳужайралари парчаланишига тўсқинлик қиладиган антиоксидантлар, кўплаб минераллар, E ва K витаминлари мавжуд.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.