Аёлларга зўравонлик бўйича қайси давлат “етакчи”?
Бу борадаги тадқиқот натижалари эълон қилинди.

Дунёдаги ҳар учинчи аёл умри давомида шериги томонидан зўравонликка дучор бўлади. Бу рақам БМТ қошидаги Халқаро Хотин-қизлар алянси томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасидир. Нашрга кўра, 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган ҳар тўртинчи аёл шериги томонидан зўравонликка учрайди.
Меланезияда бу кўрсаткич ҳатто ҳар икки аёлдан бирига тенг. Шериги томонидан жисмоний зўравонликнинг энг юқори кўрсаткичлари Океанияда, ундан кейин Жанубий Осиё ва Африкада қайд этилган. Энг кам ривожланган мамлакатлар ўртача кўрсаткичдан бир оз юқорироқ балл тўплаган.
БМТ маълумотларига кўра, шериклар томонидан зўравонлик дунё бўйлаб 641 миллион аёлга таъсир қилади. Дунё миқёсида аёлларнинг атиги олти фоизи ўз шеригидан бошқа биров томонидан жинсий зўравонликка дучор бўлади.








