Оилавий ажримларни камайтириш учун платформа яратилди
Ёшлар форуми доирасида “yoshoila.uz” сайтининг тақдимоти бўлиб ўтди.

"Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021" доирасида 24-декабрь куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида "yoshoila.uz" электрон сайти ва мобил иловаси тақдимот қилинди.
Ушбу платформа ёш оилалар мавзусига бағишланган бўлиб, унда фарзанд тарбияси, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва бошқа йўналишлар бўйича видеороликлар, инфографик лавҳалар жамланган.
Шунингдек, сайтда ёш оилалар муаммоларини ўрганиш, оилавий ажримларни камайтириш ва ёшларни қизиқтириб келаётган саволларига жавоб бериш тизими йўлга қўйилади.
Аввалроқ “Yoshsaylovchi.uz” электрон платформаси ишга туширилгани ҳақида хабар берилганди.







