Ўзбекистон

Самарқандда «MAN» русумли юк автомашинаси ёниб кетди

Ёнғинга музлаткичдаги қисқа тутушув сабаб бўлди.

Самарқандда «MAN» русумли юк автомашинаси ёниб кетди

 

Бугун ижтимоий тармоқда Самарқанд вилояти Жомбой туманида «МАН» русумли юк автомашина ёниб кетганлиги ҳақида видеолар тарқалди.

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 04:00 ларда, Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1079-километрида «Тошкент-Самарқанд» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, «МАН» русумли юк автомобилининг юкхонасидаги музлатгичда қисқа туташув содир бўлган ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Ушбу ёнғин транспорт воситасининг кабина қисмига ҳам таъсир этган.

 

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Аввалроқ Қамчиқ довонида пахта толаси ортиб кетаётган юк машинасининг ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

custom img

Миграция агентлигининг собиқ ходими халқаро қидирувга берилди

Азизбек Тоштемиров фирибгарликда айбланмоқда.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

15-22 май кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар юзасидан “Ўзгидромет” муҳим огоҳлантириш билан чиқди.

custom img

Маданий мерос миллий рўйхатига киритилган объектлар сони 67 тага ошди

Ҳозирда давлат муҳофазасидаги объектлар сони 8437 тага етди.

custom img

Андижонда Қўқон университети филиали талабалари овқатдан заҳарланди

Университет ошхонасида овқатланган 15 нафар талаба оммавий заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

custom img

Журналистлар уюшмасида “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзуси ёритилиши”га бағишланган йиғилиш ўтказилди

Тадбир доирасида Нозима Воҳидова “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланди.

custom img

Бозор фаолиятидаги ортиқча талаблар 30 фоизга қисқартирилади

Мажбурий талаблар ягона реестрга киритилиб, электрон мониторинг тизими жорий этилади.

custom img

“Шаҳристон” метро бекатида ойнали ҳимоя тўсиқлари жорий этилади

“Мингўрик – Жанубий вокзал” ва “Жанубий вокзал – Чилонзор буюм бозори” метро йўналишлари қурилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Ҳарбий хизматчиларга йилига бир марталик 100 БҲМгача моддий ёрдам берилади

Шунингдек, камида 20 йил хизмат қилган ҳарбийлар учун имтиёзли санаторий йўлланмалари ва қўшимча моддий ёрдам жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"