Cаломатлик

Овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун фойдали тавсиялар

Саломатликка зарар етказадиган сабаблардан бири ҳазм қилишдаги муаммолардир.

Овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун фойдали тавсиялар

 

 

Нотўғри овқатланиш туфайли инсон организмига фойдали озиқ моддалар жуда кам миқдорда тушади.

Шу туфайли, овқат ҳазм қилиш жараёни нормал кечиши, шунингдек, бутун организм учун ҳам тўғри овқатланиш керак.

 

 

Шошмасдан тановвул қилинг

 

Овқатни яхшилаб чайнаш керак: ҳазм қилиш оғиз бўшлиғида бошланади. Яхшилаб чайнаш орқали ошқозон ва ичак ишини анча енгиллаштирган бўласиз.

 

Катта тишламанг

 

Овқатни катта-катта тишлаб, тез-тез еганда, ҳазм қилиш тизимига овқат билан бирга ҳаво ҳам киради, натижада ошқозонда оғирлик, оғриқ пайдо бўлади.

 

Кўпроқ суюқлик ичинг

 

Ичак фаолиятини енгиллаштириш ва қабзиятлар олдини олиш учун кунига камида 8—9 стакан сув ичинг. Меъда ширасини суюлтирмаслик ва ҳазм қилувчи ферментларни ювиб юбормаслик учун, суюқликни овқат қабул қилишдан ярим соат аввал ичиш тавсия этилади.

 

Ўта қайноқ ёки ўта совуқ нарса еманг.

 

Гап шундаки, ошқозонда овқатни ҳазм қилиш жараёни овқатнинг ҳарорати одам танаси ҳарорати билан бир хил бўлсагина бошланади.

 

Мунтазам равишда овқатланинг

 

Ҳазм қилиш тизимига ортиқча оғирлик туширмаслик учун кун давомида асосий овқатланиш пайтидан олдин тамадди қилиб олмаслик керак. Шунингдек, ҳар куни бир хил вақтда овқатланиш маслаҳат берилади, шунда организмда ишлай бошлаш вақти бўйича одат шаклланади.

 

Тўғри овқатланинг

 

Овқат ҳазм қилиши яхши бўлиши учун тез тайёр бўладиган озиқ-овқатлардан (fast food) воз кечиш керак. Эрталаб ҳали уйғониб улгурмаган организмга оғирлик туширмаслик ва бутун кун учун энергия тўплаб олиш мақсадида енгил, лекин калорияли овқат ейиш керак. Оғирроқ таомлар тушликка мос тушади, бироқ кечки овқатга бундай таомлар ейиш ва тўйиб овқатланиш ҳеч ҳам мумкин эмас.

 

Қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилинг

 

Қатиқда ичак фаолиятини нормаллаштирувчи фойдали бактериялар бўлади. Бундан ташқари, қатиқ моддалар алмашинуви жараёнини яхшилайди, ҳазм қилиш органларининг шиллиқ қатламини шакллантиради, заҳарли моддаларни чиқариб ташлайди.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун фойдали тавсиялар | Zamon.uz