Ўзбекистон

Шармандаликдан қутилиш учун фарзандини сотган аёлга суд хукми ўқилди

Унинг "бизнесига" ўз онаси шерик бўлди.

Шармандаликдан қутилиш учун фарзандини сотган аёлга суд хукми ўқилди

 

Назокат Бўриева  Ўзбекистонда топаётган  пулидан қаноатланмай хорижга иш излагани кетади. Қизи  Ситорани эса яқинларига ишониб топшириб кетади.  Хориждан қайтгач ҳали турмуш қурмаган қизининг хомиладор экпнлигини пайқайди.  Ёлғиз назоратсиз ташлаб кетганига афсус чекади.  Шармандаликдан қутилиш мақсадида қизини Сирдарёга яшайдиган  танишининг уйига  жўнатади.

 

Ситора Ўлмасжонова туғруқхонада кўзи ёришидан икки-уч кун олдин Шоҳсанам исмли аёл билан танишиб қолади. Суҳбат асносида Ситора янги танишига туғилажак фарзандини 3 минг 200 АҚШ долларига сотиш ниятида эканини айтади. Одам топиб беришни сўрайди.

 

Шунда Шоҳсанам она-боланинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига қонуний чора кўришни сўраб, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сирдарё вилояти бошқармасига ариза билан мурожаат қилади.

 

Бундан бехабар Ситора туғуруқхонадан чиқишаётганини айтиб, Шоҳсанамга қўнғироқ қилади. Туғуруқхонага етиб борган Шоҳсанам уларни ўзининг хонадонига олиб боради.

 

Орадан кўп вақт ўтмай Шоҳсанаминг дугонаси  Шоира келишилган пулни олиб келади. Н.Бўриева Шоҳсанамдан 3 минг 200 АҚШ долларини санаб олади. Келишувга кўра, Ситора фуқаро Ш. Иномовага ўз хоҳиши билан боласини топширгани ва бунинг эвазига 3 минг 200 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни олгани, келгусида даъво қилмаслигини баён этиб, тилхат ёзиб беради. Тилхатга Ситора билан бирга онаси Н.Бўриева ҳам имзо қўяди.

 

Чақалоқни жабрланувчиларга топширган болафурушлар уйдан чиқиши билан қўлга олинди ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Вояга етмаган Моҳина Ўлмасжонова "Болалар уйи"га топширилди.

 

Судланувчилар Н.Бўриева ва С.Ўлмасжоновани Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

 

Муножат Валиева

 

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.