2022 йилда ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақи оширилади
Олий тоифали ўқитувчиларнинг маошини 15 фоизга ошириш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда 2022 йилда айрим тоифадаги ўқитувчи ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақлари оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида кўрсатиб ўтилган.
Маълум қилинишича, иқтидорли ўқитувчи ва шифокорларнинг иш ҳақлари малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда қуйидаги миқдорларда қўшимча оширилади:
олий тоифали ўқитувчилар учун — камида 15 фоизга;
биринчи тоифали ўқитувчилар ҳамда олий ва биринчи тоифадаги шифокорлар учун — камида 10 фоизга;
иккинчи тоифали ўқитувчи ва шифокорлар учун — камида 5 фоизга.
Аввалроқ 2022 йилда иш ҳақи ва пенсия миқдорининг оширилиши ҳақида хабар берилганди.








