Ўзбекистон

Президент топшириғи билан “Ўзбекнефтгаз”да “Кучайтирилган иш режими” ташкил қилинди

Бунда истеъмолчиларни табиий газ, бензин ва дизель ёнилғилари билан таъминлашда узилишларни олдини олиш чоралари кўрилади.

Президент топшириғи билан “Ўзбекнефтгаз”да “Кучайтирилган иш режими” ташкил қилинди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 30 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тасарруфдаги ташкилотларда “Кучайтирилган иш режими” ташкил этилди.

 

Қиш мавсумида ҳамда байрам кунлари аҳоли, саноат ва халқ хўжалиги истеъмолчиларини табиий газ, суюлтирилган газ, бензин ва дизель ёнилғилари билан таъминлашда узилишларни олдини олиш, барча қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш корхоналарининг бир маромда ишлашини навбатчилар тўлиқ мониторинг қилиб боришади.

 

Шу боис, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфдаги барча корхона ва ташкилотларда ишлаб-чиқариш жараёнларининг бир маромда ишлашини таъминлаш ҳамда узулишларни олдини олиш мақсадида 2022 йилнинг 1-15 январь кунлари “Кучайтирилган иш режими” ташкил қилиниши белгиланди.

 

Айни ушбу кунларда Жамият тасарруфдаги барча корхона ва ташкилот раҳбарлари масъуллигида 2022 йилнинг 1-15 январь кунлари кечаю-кундуз навбатчилик ташкил этилади.

 

Барча корхоналарнинг биринчи раҳбарлари “Кучайтирилган иш режими” доирасида шахсан иш жойида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнларини узлуксизлигини таъминлайди.

 


Ўз навбатида аҳоли талабларини инобатга олган ҳолда, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ва “Нефть базалари” МЧЖлари томонидан аҳоли, саноат ва ҳалқ хўжалиги истеъмолчиларинг сифатли бензин, дизель ёнилғиси, нефть маҳсулотлари  билан таъминлашда узилиш ва танқисликларга йўл қўймаслик чоралари кўрилади.

 

“UNG-Petro” МЧЖ, “Чинобод нефть базаси” ва “Кучлик нефть базаси” раҳбарларининг шахсан назорати остида истеъмолчиларни бензин ва дизель ёнилғиси билан кечаю-кундуз таъминлаш, нархларнинг сунъий равишда ўсишини олдини олиш чораларини кўрган ҳолда АЁҚШларда тунги “рейд”лар ташкил этилади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Президент топшириғи билан “Ўзбекнефтгаз”да “Кучайтирилган иш режими” ташкил қилинди | Zamon.uz