энг долзарб

Тарбиячи тарбиялими?

Сўнгги вақтларда замонавий “боғча oпалар”нинг тарбияланувчи болажонларни қўрқитиб, “трендга” чиқаётган гап-сўзлари анчагина  болалаб қолди.

Тарбиячи тарбиялими?

 

Аслида, аксарият мактабгача таълим тизимида ишлаётган ходимларнинг ўзлари қай даражада тарбияли деган савол туғилади.

Ижтимоий тармоқлар, Youtube каналларида айланиб қоладиган шармандали ҳолатларга бир неча бор гувоҳ бўлганмиз.   

 

Яқинда ҳам байрам арафасида худди шундай ҳолатга ўхшаш “свежи” видеохабарлар интернетни “портлатди”.

 

Ушбу видеода тарбиячи аёл болаларга қўпол муомала қилаётганини кўриш мумкин. Воқеа Наманган вилояти Чуст тумани "Хисорак" МФЙ 43-сонли "Ғунчаой" боғчасида содир бўлгани  айтилган. 

 

Бахтга қарши бундай жараёнларнинг кети узилмаяпти. Ёки қонунда белгиланган тарзда чора кўрилмагани сабаб, “боғча oпалар”нинг бурни “осмонда”.

 

Бундан ташқари, болалар ҳақини ўғирлаётган, уларни виждонсизларча ўз фарзандига едираётган боғча мудиралари ва ходимлари ҳам талайгина.

 

Яқин тарихга назар солсак, “Сурхондарёда боғча боласига бақирган боғча опа ишдан бўшатилди” номи остида тарқалган хабарларга кўра, болаларни деворга тик турғазиб, уларни “самосуд” қилган тарбиячининг важоҳати нафақат ёш бола, балки катта одамларни ҳам даҳшатга солади! 

 

Аёл – Она! Назокат тимсоли! Шундай  нозик хилқат жажжи болажонларининг  беғубор болалик хотираларини пучга чиқариб, нафақат таълим, тарбия ҳам беришга масъул бўла туриб, бундай жоҳиллик сари боришига нима мажбур қилиши мумкин!?

 

Муҳими,  инсоний фазилатларимизга дарз кетмаса  бўлгани.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.