Cаломатлик

Ҳуснбузарлар сизга ноқулайликлар келтираётган бўлса, ўзингизга бўлган муносабатни ўзгартиринг

Чунки бу тери касаллиги ўзингизни етарли даражада қадрлай олмаслигингиздан дарак беради.

Ҳуснбузарлар сизга ноқулайликлар келтираётган бўлса, ўзингизга бўлган муносабатни ўзгартиринг

 

Одатда, ҳуснбузар, юзнинг энг ёғли жойларида ўсмирлик даврида пайдо бўлади ва 20 ёшга тўлгунча ўтиб кетади. Бироқ баъзиларда анча йилларгача сақланиб туради.

 

Оддий ҳуснбузарлар бир неча йилда изсиз ўтиб кетса, баъзи ҳолларда йиллар давомида тошиб, турли ноқулайлик келтиради. Бундан ташқари, тугунчали ҳуснбузарлар узоқ вақт давомида ривожланиб, эстетик нуқтаий назардан ёқимсиз оқибатларга олиб келади. Чунки улар ўрнида хунук чандиқлар қолади.

 

Ҳис-туйғудаги тўсиқ

 

Айтиш мумкинки, ҳуснбузарлар тошиши бу — ўзгаларни онгсиз равишда ўзидан итариш, ўзига яқин йўлатмаслик истагидир.

 

Ҳуснбузар — ўта таъсирчан, одамови инсон табиатига хос белгидир. Шунинг учун ушбу тошмаларни ўзларига юқори талаб қўядиган ва ўзларидаги нуқсонлардан жуда уяладиган ўсмирларда кузатиш мумкин. Улар яширинишга интилади ва айни вақтда атрофдагиларни ёқимсиз туюладиган тери касалликлари орқали ўзларидан четлаштиради.

 

Ҳуснбузар кўп ҳолларда уларни севадиган ёки улар ёқтирадиганларга мамнуният ато этиш мақсадида ўзларини табиий равишда тутмайдиган ўсмирларда юзага келади.

 

Ментал даражадаги тўсиқ

 

Агар сиз ўсмирлик пайтидан аллақачон ўтган бўлсангизу, бироқ ҳуснбузарлар сизни барибир безовта қилаётган бўлса, хаёлан ўша даврга қайтиб, ҳаётингизда бўлиб ўтган барча воқеаларни синчиклаб таҳлил қилиб чиқинг.

 

Ҳуснбузарлар шунда ҳам ўтиб кетмаётган бўлса, демак сиз ҳали-ҳануз ўсмирлик даврида вужудга келган психологик жароҳатлардан азият чекмоқдасиз.

 

Тошмалар балоғат ёшига етганингизда ҳам пайдо бўлаверса, бу ўсмирлик пайтида шахсиятингизга зиён етказган қандайдир салбий ҳис-туйғуларни юзага чиқармай, ичингизда сақлаётганингиздан дарак беради.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.