Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Икки давлат раҳбари Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилишди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Улар Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди. Шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги вазият, хусусан, Қозоғистонда вужудга келаётган ҳолат юзасидан фикр алмашилди.
Давлат раҳбарлари вужудга келган ҳолатни тинч йўл билан ҳал қилишга чақириб, зўравонлик ва вазият кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон ва Тожикистон Республикаси Президентлари билан телефон орқали мулоқот қилганди.
Жавоҳирбек ТУРСУНОВ








