Cаломатлик

Бўйин соҳасидаги оғриқларни бартараф этувчи 3 тавсия

Ушбу муаммога ечим топиш учун оғриққа қарши курашишнинг ўзи кифоя қилмайди. Дастлаб келиб чиқиш сабабларини аниқлаштириб олиш керак.

Бўйин соҳасидаги оғриқларни бартараф этувчи 3 тавсия

 

Нафақат ташқи кўриниш, балки саломатликдаги жиддий муаммодан қутулиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида мутахассис Алексей Улишенко жавоб бериб ўтади.

 

Букчайиб қолиш

 

Елка ва бўйин соҳасида зўриқиш ва олдинга эгилиш ҳолати кузатиладими? Гап шундаки, бўйин ва елкалар таянч аппаратининг бир қисми ҳисобланади. Организмда эса ҳамма нарса бир-бири билан алоқадор.

 

Агар умуртқанинг пастки қисмларида муаммо бўлса, бу юқори қисмларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Одам бошини атиги 15° эгса, бўйинлар зўриқиши икки карра кўпаяди. 60° бўлганда эса зўриқиш тобора ортади.

Оқибатда оғриқ ва оғирлик сезилади. Айнан шу сабаб ҳам китоб ўқиганда ёки компьютер қаршисида бошингизни тик тутишга ҳаракат қилинг.

 

Кўп ўтириш

 

Кунини, асосан, ўтириб ўтказадиганларда ҳам хавф юқори бўлади. Айнан шу сабаб иш орасида енгил машқларни бажаришга ҳаракат қилинг.

 

Сал нарсага ташвишланиш

 

Хавотир ва ташвишланганда ҳам елкаларни қисиб олиш кузатилиши мумкин. Шуни ёдда тутган ҳолда тинчланиш ва ортиқча асабийлашмасликка ҳаракат қилинг.

Унутманг, ҳамма нарсага ечим топса бўлади. Ҳал қилиб бўлмайдиган муаммони эса ортга ташлаш керак.

 

Дискомфорт ва зўриқишнинг қандай хавфи бор?

 

Бўйин соҳасидаги Дискомфорт муаммо тананинг бошқа қисмларида ҳам кузатилаётганидан дарак беради. Ушбу тана қисмидаги қон айланиши юздаги қон томирлар учун кислород ва озуқа манбаси ҳисобланади.

 

Агар мушаклар қисилиб турса, микроэлементлар билан таъминланишда муаммо кузатилади. Тўқималарнинг қон билан таъминланиши қийинлашади, лимфа бош соҳасида тўпланиб, шишлар пайдо бўлади. Бунинг ҳисобига юз тузилишида ўзгариш кузатилади, кўриш қобилиятида муаммо кузатилади, ажин пайдо бўлиб, бош оғриғи безовта қилади.

 

Бўйинлардаги зўриқишни бартараф қилишга ёрдам берувчи машқлар

 

Қўлларни бўйин ва кўкрак қафаси соҳасига қўйиб, чуқур нафас олинг. Бу вақтда қўлингиз зўриқиш кузатилаётган соҳага тегиб турсин.

 

Спазм бўйиннинг орқа қисмида бўлса, бошни олдинга эгинг. Мушакларни массаж қилиш ҳам яхши самара беради. Бўйиннинг орқа қисмини енгил ҳаракатлар билан массаж қилинг.

 

Бўйин соҳасида қўлларни бирлаштириб, бошингизни олдинга ва орқага букинг. Ўнга ва чапга қаранг.

Агар ўзингизни енгил ҳис қилсангиз, демак машқни тўғри бажарган бўласиз.

 

Қўлларни бўйин соҳасидан олмасдан туриб, бошни айланма ҳаракатлантиринг. Бўйин соҳасидаги мушакларнинг максимал чўзилишига эътибор қаратинг.

 

Орқа ва олдинга айланма ҳаракатларнинг ҳар бири 2 дақиқа давом этиши керак. 

 

Бўйиннинг чап қисмини ушлаб, энса ва қулоқни ўнг томонга букинг. Кейин худди шу машқни бўйиннинг ўнг томонида бажаринг.

 

Доимий равишда машқлар бажарилса, ижобий натижа сезилади. Янада яхши самара бериши учун эса фақат бўйин эмас, ёш билан боғлиқ ўзгаришларга ҳам аҳамият бериш керак бўлади.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.