Ҳиндистонда поезд рельсдан чиқиб кетди
Фалокат оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 45 киши жароҳат олди.

Ҳиндистонда йўловчи поезди ҳалокатга учради. Бу ҳақда Ал Жазеэра хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатидаги Жалпайгури туманида содир бўлган.
Поезд Ассам штатидаги Гуваҳатига кетаётган бўлган. Ҳозирда қутқарув операцияси якунланди. Поездлар ҳаракати қайта тикланди. 36 нафар жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Расмийлар ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда поезднинг релсдан чиқиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлгани, 50 дан ошиқ йўловчи тан жароҳат олгани ҳамда Чехияда икки йўловчи поезди тўқнашгани ҳақида хабар қилинганди.
Поезд Ассам штатидаги Гуваҳатига кетаётган эди. Ҳозирда қутқарув операцияси якунланди, поездлар ҳаракати қайта тикланди. 36 жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Расмийлар ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлгани, 50 дан ошиқ йўловчи тан жароҳати олгани ҳамда Чехияда икки йўловчи поезди тўқнашгани ҳақида хабар берилганди.







