0

Осиё мамлакатлари янги штаммнинг навбатдаги "нишон"и бўлмоқда

Коронавируснинг Omicron штамми дунё аҳолисини яна иҳоталанишга мажбур қилди.

Осиё мамлакатлари янги штаммнинг навбатдаги "нишон"и бўлмоқда

 

Германияда жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш тақиқланди. Вакцина олмаган ва “манфий” тест натижаси бўлмаганлар ресторан ва барлар, театр ҳамда томошагоҳлар ҳамда фитнес клубларига киритилмайди.

 

Францияда эса бустер-доза билан эмланиш учун аҳолига 7 ой муддат берилди. Чунки ҳозир бу ерда кунлик касалланиш ҳолатлари чўққига чиққан. 15 январда мамлакатда 324 минг кишида СOVID-19 инфекцияси аниқланган.

 

Данияда ҳам мутахассислар эмланишга катта умид боғлашяпти. Шу сабабли у Европада тўрт дозали вакцинани қўллаган биринчи давлат бўлди.

 

Грецияда эса 60 ёшдан ошган эмланмаган фуқаролар жаримага тортила бошлади. Тўлов миқдори 50 еврога тенг ва келгуси ойдан у икки баробар оширилади.

 

Ҳиндистон пандемия даврида коронавирусни юқтириш кўрсаткичлари бўйича жаҳонда иккинчи ўринда. Бу ерда жами касалланганлар сони 37 миллион нафардан ошган. Улардан 486 минг нафари СOVID-19 асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмган.

 

Ҳозир ҳам мамлакатда эпидемиологик вазият мураккаб. Маҳаллий шифокорлар аҳолидан ҳеч бўлмаганда бу йил Ганг дарёсида оммавий чўмилиш маросимида иштирок этмасликни сўраган. Бироқ бу огоҳлантиришларга қарамай, кеча 350 минг киши ёппасига сувга тушди.

 

Россия эса эпидемиологик вазият олдинги пандемия тўлқинидан ҳам хавотирли тус олишидан ташвишда. Кеча мамлакатда қарийб 29 минг кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Мутахассислар 1 февралга қадар касалланиш кўрсаткичлари 65 мингга етиши мумкин, деб прогноз қилишмоқда.

 

Хитойда келгуси ойда 4 йилликнинг муҳим тадбири — қишки Олимпиада ўйинлари ўтказилиши керак. Лекин карантин чоралари қанчалик кучайтирилмасин, мамлакатда мусобақага 18 кун қолганида илк Omicron ҳолати рўйхатга олинди.

 

Японияда эса коронавируснинг ушбу мутациясини юқтирган беморлар орасида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди.

 

Америкалик олимлар ана шундай мураккаб вазиятда, яъни янги штаммининг тез суръатларда тарқалиши оқибатида коронавируснинг янги мутациялари пайдо бўлиши мумкин, деган хулосани айтишди. Шу сабабли улар эмланиш, айниқса қўшимча дозада вакцина олиш энг самарали ва тўғри чора эканлигини таъкидлашмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Omicron штамми туфайли эндиликда бир қатор давлат фуқаролари Қозоғистонга кира олмаслиги ҳамда Исроил янги штамм туфайли чегараларни вақтинчалик ёпгани ҳақида хабар қилинганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"