Таълим

Танлов ғолибига эски ноутбук берилгани юзасидан ўрганиш ишлари бошланди

Кеча Нуробод туманидаги 41-мактаб ўқувчиси Сардор Сатторов томонидан интернет тармоғига жойланган мурожаат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Танлов ғолибига эски ноутбук берилгани юзасидан ўрганиш ишлари бошланди

 

Сардор Сатторов "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасидаги IT танловида ғолиб бўлгани, аммо унга топширилган соврин — ноутбук жуда ҳам эски ва ишлатилган бўлиб чиққанини айтган.

 

Вилоят ҳалқ таълими бошқармаси ахборот хизмати С.Сатторовнинг туман босқичида ғолиб бўлиб, тақдирлаш маросими низомга кўра, туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилганини билдирди. 

 

Нуробод туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан дастабки баёнотини эълон қилди. Унга кўра, ҳозирда мазкур масала ҳокимлик томонидан ўрганилмоқда. 

 

“Ижтимоий тармоқларда Нуробод тумани 41 умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Сатторов Сардор “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳасининг вилоят босқичида биринчи ўринни олишига қарамай унга 3-даражали диплом ҳамда ишлатилган (эски) ноутбук совға қилинганлиги тўғрисида қилган видео мурожаати эълон қилинди.

 

Жорий йилнинг 6 январь куни Нуробод туманидаги умумтаълим мактабларининг 7-11-синф ўқувчилари ўртасида “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳаси асосида “IT-TANLOV”нинг туман босқичи бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 41-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси С.Сатторов фахрли биринчи ўринни олиб, туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда “realme C11” русумли телефон аппарати билан тақдирланган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумотлар берилади”, дейилади ҳокимлик хабарида.

custom img

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

custom img

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

custom img

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

custom img

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.

custom img

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Янги тартибга кўра, бир қатор сертификатларга эга педагоглар учун устамалар белгиланди.

custom img

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Марказий Осиё ягона билим ва инновациялар маконига айлантирилади

Самарқандда Марказий Осиё — Европа Иттифоқи университетлари конгресси бўлиб ўтмоқда

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"